Time талқини бўйича 2018 йил интернетдаги энг машҳурлар

Машҳурлар 3-07-2018

Time журнали талқини бўйича 2018 йилнинг интернет оламидаги энг нуфузли кишилар Топ-25лиги эълон қилинди. Улар интернет энг катта таъсирга эга ва нюьсмейкер бўлган фаол фойдаланувчилар орасидан танлаб олинган. Энг нуфузли кишилар орасида шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари, машҳур блогерлар, сиёсатчилар ва ҳатто бутун бир ҳаракат ҳам бор. Рўйхатга ижобий ва салбий қарашлар ҳамда ёндашувларга сабаб бўлганлар ҳам бирдек киритилган. 

Шундай қилиб, бу йилги рейтингга қўшиқчи Рианна, модель ва ёш она Кайли Женнер, 17 ёшида машҳур бўлиб кетган қўшиқчи Baby Ariel (Ариэль Мартин), қуроллар айланмаси назоратини кучайтиришни талаб қилаётган парклендлик фаол талабалар ва ҳатто АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам бор. 

Ариэль Мартин/Фото: Getty Images
Дональд Трамп/Фото: Getty Images

Бундан ташқари, интернетдаги энг нуфузлилар рўйхатига рэпер Канье Уэст, Кореянинг BTS поп-гуруҳи, Instagram-блогер Бизи Филиппс, Филиппиннинг #BabaeAko ҳаракати аъзолари, 6 ёшли Youtube-блогер Райан ҳам киритилган. Маълумки, Райан Forbes журнали таснифи бўйича YouTube порталининг энг кўп ҳақ тўланадиган саккизинчи блогери ҳисобланади. 

Канье Уэст/Фото: Getty Images
BTS поп-гуруҳи/Фото: Getty Images
Бизи Филиппс/Фото: Getty Images
Филиппиннинг #BabaeAko ҳаракати аъзолари/Фото: Getty Images
6 ёшли Youtube-блогер Райан/Фото: Getty Images

Рўйхатга, шунингдек, тармоққа "Yanny ёки Laurel?" аудиоёзувини жойлаштирган талаба Роланд Сабо, "нобағрикенглик"ни тарғиб қилувчи Шарлотта ва Дейв Виллнер, оғир вазнли япониялик модель Наоми Ватанабэ, YouTube юлдузлари Логан ва Жейк Пол ҳамда бошқалар бор. 

Роланд Сабо/Фото: Getty Images
Шарлотта ва Дейв Виллнер/Фото: Getty Images
Наоми Ватанабэ/Фото: Getty Images
Логан ва Жейк Пол/Фото: Getty Images


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ