Тиш тозалашда қанча миқдорда паста ишлатиш керак?

Саломатлик 1-03-2016

Тишларимиз ҳақида гап кетганда, уларни идеал даражада оқартиришга ҳаракат қиламиз. Бунга эришиш мақсадида биз аямасдан тиш чўткасига пастани сурамиз. Лекин, муҳим вазифани тиш пастаси эмас балки тиш чўткасининг толалари бажаради. Бу ҳақида Стивен Голдберг (Steven Goldberg) АҚШнинг Нью-Йоркдаги стомотологларидан бири  хабар беради.

Тиш тозалашда қанча миқдорда паста ишлатишимиз керак?

Маълум бўлишича, таркибида фтор бўлган тиш пасталарини нўхот катталигида сурилса, тишни ва нафасни тозалаш учун етарли экан. Бундан ташқари, 6 ёшгача бўлган болалар учун эса ундан ҳам кичик гуруч донасидек катталикдаги паста ҳам етарли бўлар экан.

Нега болалар учун бундай кичик ўлчамдаги тиш пастаси «тавсия» этилган? Болалар пастани ютиб юборишлари мумкин ёки уларнинг тишларида жигарранг доғлар пайдо қилувчи – флюороз касаллиги келиб чиқиши мумкин. Бу касаллик терининг фтор билан ортиқча тўйиниб кетишидан келиб чиқади. Катталарда эса бундай таъсир кузатилмайди. Аммо пастани кўп ишлатгандан фойда йўқ, фақатгина ортиқча пулларингизни раковинага оқизиб юборганингиз қолади. 

Доктор Голдберг қўпчилик реклама қурбони бўлиб, ортиқча паста билан тиш чўткасини тўлдиришади ва адашишади, деб ҳисоблайди.   




МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ