Титаникнинг эгизаги қандай кўринишда бўлади?

Дизайн 28-10-2016

«Титаник II» — таниқли «Титаник» кемасининг қиёфадоши бўлган лойиҳадаги янги океан лайнери. Кема австралиялик миллиардер Клайв Палмер томонидан 2012 йилнинг апрелида «Blue Star Line» компаниясининг флагмани сифатида ўйлаб топилди. 

Янги кема оригиналь Титаникга максималь даражада ўхшаши керак эди. Янги лойиҳада замонавий хавфсизлик техника қоидасига кўра дизайнда қатор ўзгаришлар мавжуд: барқарорликни ошириш учун кема кенгайтирилган, зиналар ва эвакуацион қайиқлар тизими қўшилган. Буғ машиналари ўрнига тўрт дизелли электрон куч станциялари ишлайди. Кема баландлиги дастлабки «Титаник»га нисбатан каттароқ бўлади. 

Кеманинг сувга чиқиш санаси тахминан 2016 йил қилиб белгиланган эди. Эндиликда у фақат 2018 йилдагина сувга тушади. 40 000дан ортиқ инсон лайнерга чипта сотиб олиш ниятини билдирган. 

 «Титаник II» кемасининг дизайн-лойиҳаси

Оригинал Титаник

Тарихан маълумки, асосий зина биринчи табақа вакиллари учун ажратилган.

Паризьен кафеси.

Иккинчи табақа вакиллари учун чекиш хонаси худди аввалги интерьерни ёдга солади.

Янги лайнерда худди оригинал кемадаги каби денгиз сувига тўлдирилган бассейн бўлади. 

Биринчи табақа каюталари.

Биринчи табақа учун ресторан.

Иккинчи табақа вакиллари учун ресторан.

Капитан кўприги.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ