Тўлақонли яшашга халақит қилувчи 7 та ижтимоий қўрқув

Психология 5-02-2015

Ким ҳам ҳаётда ҳеч нарсадан қўрқмаганман, дея оларди. Масалан биринчи марта коньки учгандаги қўрқув ёки кимдир сизни севгани ҳақида фикрдан даҳшатга тушиш. Ижтимоий қўрқувлар истисносиз барчада бор. У ҳатто тўлақонли яшашга ҳалақит қилади. Душманнинг юзини таниб олган яхши. Шунинг учун ижтимоий қўрқувнинг кенг тарқалган баъзи кўринишлари билан таништирамиз. 

1. Масъулиятдан қўрқиш

Сиз оилангиз билан дам олмоқчисиз ва бунинг учун ўрин танлашингиз керак. Сайёҳлик агентликларнинг реклама буклетларига қарасангиз ҳам, қайси курорт сиз ва оила аъзоларингизга мос келишини билмаяпсиз. Бу ўринда сиз яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз ёки ташрифни рад этишингиз керак. 

Бу қўрқув у ёки бу даражада барчада ҳам мавжуд. Масъулият олдидаги қўрқувнинг моҳияти жуда оддий. Сиз барча кучингизни ишга солган ҳолда, қарор қабул қилмасликка интиласиз, бу масъулиятни бошқаларга оширмоқчи бўласиз. 

Масъулият олдидаги қўрқувдан қутулиш унчалик ҳам оддий эмас. Ўз танловингизнинг ножўя натижасини кўз олдингизга келтирманг. Ўзингизда мустақил қарор қабул қилиш кўникмасини оширинг. Бунда баъзи ҳолатларда психотерапевт ёрдамига суянилади.

2. Бошлиқдан қўрқиш

Одатий иш куни, сиз ўз ишингиз билан машғулсиз, кимдир сизни бошлиқ чақираётганини айтди, хавотир олишга сабаб йўқ бўлса-да, сиз безовталаниб мумкин бўлган ва бўлмаган хато ва камчиликларингиз ҳақида ўйлай бошлайсиз, хайфсанни нима учун беришаётгани ҳақида ўйлайсиз. Таниш ҳолатми? Бу бошлиқ олдидаги қўрқувнинг типик намоён бўлиши. 

Бу қўрқувни енгиш учун мутахассисга учрашингиз шарт эмас. Ўз иш сифатингизни оширинг, исталган раҳбарият сизни қадрлашига мажбур этинг. Раҳбарият билан мулоқот чоғида уларнинг кўзига қарашдан қочманг, фикрларингизни ўзингизга ишонган ҳолда аниқ қилиб тушунтириб беринг. Алал-оқибат золим ва зўравон раҳбарингиз ҳам оддий одам эканлигини тушунасиз.

3. Муваффақиятсизликдан қўрқиш

Кенг тарқалган қўрқувлардан яна бири омадсизликдан чўчишдир. Бу қўрқув тури ҳам масъулиятдан қўрқишга ўхшайди. Бироқ ташвиш ва хавотирнинг манбаи атрофдагиларнинг салбий муносабати эмас, чин дилдан ҳаракат қилса ҳам ўхшамай қолган ишдир. Бу каби қўрқув битта аниқ фактдан умумий хулоса ясаш одатини шакллантиради. Масалан, сессия пайтидаги битта имтиҳондан йиқилган талаба бошқаларини топшириб кўришга ҳаракат қилмайди. “Уни уддалай олмаслигимни шундоқ ҳам биламан, куч ва вақтимни сарфлаш нега керак”, деб ҳаммасига қўл силтайди.

Омадсизликдан қўрқувни енгиш омадли бўлишни истаган инсоннинг энг катта вазифаси. Шиорингизни ўзгартиринг. Масалан, “ким ўйнамаса, у ютмайди”. “эмаклаган йиқилмайди, югураётган йиқилади” каби.

4. Ютуқдан қўрқиш

Бу ўз кучига ишонмасликдан келиб чиқади. Муваффақиятдан қўрқиш бу бироз кулгули туюлсада, ҳаммада ҳам учрайди. Кареьра зинапоялари бўйлаб кўтарилаётган инсон муваффақиятнинг кейинги босқичида уни нима кутаётгани, унга қандай масъулият юкланишини билмаслигидан чўчийди. 

Бундай ҳолатда ўзингизга ишонинг ва хатоларинигиз борлигини тушунинг ва улардан ибрат олишга ўрганинг. 

5. Имтиҳонлар олдидан қўрқув

Бу сессия пайтидаги талабаларга таниш ҳолат. Бу фақат талабаларга эмас, қайсидир ишни биринчи марта қилаётган инсонларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Бу қўрқув уйқусизлик, хавотир, ваҳима, иштаҳа тушиб кетиши каби нохушликларни ҳам келтириб чиқаради. 

Имтиҳонлар олдидан чуқур-чуқур нафас олиб, “Мен ўзимга ишонман, демак, имтиҳонни яхши топшираман”, “Мен ҳамма нарсани ўргандим ва яхши баҳо оламан”, денг. 

6. Яқин ижтимоий алоқалардан қўрқиш

Бу ҳиссий оғриқдан чўчиш оқибатида келиб чиқади. Яқин ижтимоий алоқалардан қўрқиш мустақил бўлишга интилувчи инсонларда учрайди, улар ҳатто ўзлари билан ҳам очиқ ва тўғри муносабат олиб бора олишмайди. Қариндошлар, қарама-қарши жинс вакили билан боғлиқ салбий таассуротлар, хотираларга эга бўлган инсонлар ҳам яқин алоқа ўрнатишдан қочишади. 

7. Ёлғизликдан қўрқиш

Ижтимоий изоляция (ёлғизлик, ажралиб қолиш) ҳам қўрқувга сабаб бўлгулик омил. Бу кўп учровчи қўрқув тури бўлиб, атрофдагиларни танқид қилмаслик, қарама-қаршиликлар келтириб чиқармасликка ҳаракат қилиш, туйғуларни чеклашга сабаб бўлади. 

Бу қўрқув севиш ва севимли бўлишга интилишга олиб келади. Ёлғизликдан қўрқиш ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаётини бузишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, умр йўлдоши билан характери умуман мос келмаса-да, ўз-ўзини қийнаб, йиллар давомида ажралишни истамайди. 

“Қўрққанга қўш кўринар”, дейди доно халқимиз. Шунинг учун кўнглингиздан қўрқувни чиқариб ташланг.

Ўқишни тавися этамиз: 

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Ўртаҳол ва бой одамлар орасидаги 10 та фарқ

Тушкин аҳволда юрганингизда ўқишни маслаҳат берамиз

Биз энг кўп нимадан қўрқамиз?

Бу иллатлардан тезроқ қутулиш даркор



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ