Том Хэнкс тасодифан ёш-келин-куёвнинг фотосессиясида муҳрланиб қолди

Машҳурлар 28-09-2016

Ҳолливуднинг истеъдодли актёри Том Хэнкс Нью-Йоркдаги Марказий хиёбонда югураётиб, суратга тушаётган ёш кели-куёв - Элизабет ва Райанга дуч келди. У югуришдан тўхтаб, фотосессияда иштирок этди. Уларни суратга туширган фотографнинг дўсти мазкур суратларни Reddit'да чоп этди. 

Пост муаллифининг The Huffington Post'га билдиришича, келин-куёв суратга тушаётганда ўша ерда югуриб юрган киши объективга тушиб қолади, келин унинг кадрдан йўқолишини кутиб, фотоаппаратни пастга туширади. Бироқ "нотаниш" киши бундай қилмайди, у бейсболкасини бошидан олиб, "Салом, мен Том Хэнксман" дейди. 

Жаҳонга машҳур актёр келиннинг қўлини ўпиб, унга ҳурмат бажо келтирди, шундан сўнг жуфтликни бундай қутлуғ кун билан табриклаб, "селфи"га тушди ва бу суратни ўзининг Twitter'ига жойлаштирди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ