ТОП-10: Дунёнинг энг кам бориладиган мамлакатлари

Саёҳат 10-11-2014

Ҳар йили Бирлашган миллатлар Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) “UNWTO Tourism Highlights” деб номланган сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган давлатлар ҳисоботини тузади. 2013 йил сарҳисобларига кўра энг кўп сайёҳат қилинадиган давлатлар ҳамон ўзгаришсиз қолган: Франция (83 миллион сайёҳ), АҚШ (69,8 миллион сайёҳ), Испания (60,7 миллион сайёҳ), Хитой (55,7 миллион сайёҳ) ва Италия (47,7 миллион сайёҳ). Бундан фарқли равишда биз бугун жуда кам бориладиган давлатлар ҳақида ахборот бермоқчимиз.

Палау

1-Палау-eng

Палау Республикаси 328 оролдан ташкил топган бўлиб, у Тинч океанидаги Каролиа архипелагига тегишли бўлган ғарбий ороллар гуруҳи ҳисобланади. Аҳолиси бор-йўғи 20,9 минг кишини ташкил этади. 2013 йилда Палауга 105 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Молдова Республикаси

2-Республика Молдова-eng

2013 йилда Молдовага 96 минг киши саёҳат уюштирган. Суратда Молдованинг пойтахти Кишиневдан 40 км узоқликда жойлашган Оргеев ёки Орхей шаҳри акс этган.

Шарқий Тимор

3-Восточный Тимор-eng

Шарқий Тимор демократик республикаси Малай архипелагидаги Тимор оролининг шарқий қисмини эгаллайди ва Австралиядан ғарбга томон 450 км узоқликда жойлашган. Бу давлат дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан ҳисобланади. 2013 йилда унга 78 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган.

Доминика

4-Доминика-eng

Кариб денгизи ва Атлантика океанининг шимолий қисми орасида жойлашган бу орол Пуэрто-Рикодан Тринидада ва Тобагогача бўлган йўлнинг ўртасида жойлашган. Уни қўл тегмаган ва бой табобот ва наботот дунёсига эгалиги учун "Табиат ороли", деб ҳам аташади. 2013 йилда бу давлатга 78 минг киши саёҳат уюштирган.

Сент-Винсент ва Гренадина

5-Сент-Винсент и Гренадины-eng

Кариб денгизидаги Сент-Винсент ороли ва Гренадина гуруҳига тегишли 32 та кичик ороллардан ташкил топган бу давлатга 2013 йилда 78 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Ангилья

5-Ангилья-eng

Ўзига қўшни бўлган кичик ороллар гуруҳини қамраб олган Ангилья ороли Британиянинг ўз-ўзини мустақил бошқарувчи денгизорти ҳудудларидан ҳисобланади. 13 минг аҳолига эга бу давлатга 2013 йили 69 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Лихтенштейн

6-Лихтенштейн-eng

Дунёдаги энг бой давлатлардан бири. Паст солиқ даражаси ва банк депозитлари борасидаги либерал сиёсат Лихтенштейнни Европадаги "солиқ жаннати"га айлантирган. Бу давлатга ўтган йили 60 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Ниуэ

7-Ниуэ-eng

Ниуэ дунёдаги энг катта коралл оролларидан бири ҳисобланади. У Янги Зеландияга тегишли бўлган ўзини-ўзи мустақил бошқарувчи давлатдир. Бу давлатга ўтган йили 7 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Монтсеррат

8-Монтсеррат-eng

Тез-тез бўлиб турадиган довуллар, зилзилалар ва вулқон отилишлари сабабли қачонлардир америкаликлар, инглизлар ва канадаликларнинг севимли дам олиш маскани бўлган Кариб денгизидаги бу оролни маҳаллий аҳолининг кўпчилик қисми ташлаб кетган. Бу давлатга ўтган йили ташриф буюрган сайёҳлар сони 7 мингтани ташкил этади.

Кирибати

10-Кирибати-eng

Кирибати Республикаси – экваторнинг иккала томонида ҳам жойлашган Тинч океанидаги 33 та маржон ороллардан иборат ороллар гуруҳи ҳисобланади. 1979 йили бу давлат Буюк Британия ҳукмронлигидан мустақил бўлишга эришган. Кирибати Мальдив ва Тувалу каби океанлардаги сув сатҳининг доимий равишда ўсиб бориши натижасида сув остига ғарқ бўлиши мумкин бўлган орол давлатлардан ҳисобланади. Бу давлатга ўтган йили ташриф буюрган сайёҳлар сони бор-йўғи 6 мингтани ташкил қилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ