Тўртта фарзанди бор оилалар учун уйни жиҳозлашда 21 ёндашув

Дизайн 31-01-2015

Агар иккита болангиз бўлса, икки қаватли каравот уларга қулайлик ярата олади. Аммо улар тўртта бўлса-чи? Жой масаласи ва хонанинг саранжом бўлишини қандай ҳал этган бўлардингиз? Фарзандларининг ёши ҳар хил, ҳам ўғли, ҳам қизи бўлган ота-оналар учун хонани жиҳозлаш анчайин мураккаб кечади. Қуйида эса биз сизга бу борада баъзи ғояларни тақдим этамиз. Уларда сиз шунчаки иккита қўшкаравотнинг жойлаштириб қўйилганини эмас, балки ҳар бир бола учун алоҳида “ҳудуд” ташкил этилганини кўрасиз.

• Катта тортма ва шахсий шкафчаларга эга иккита қўшқаватли каравот

• Ётоқхона ва болалар ўйнайдиган хона қўшилганда

• Ўғил болалар ётоқхонаси. Ўқиш учун махсус жой ва икки қаватли каравотлар

• “Денгизчилар” номли хонада қўшқаватли ётоқлар ҳамда шахсий кийим ва ўқув қуролларини сақлаш учун бир талай шкафлар ва ётоқости тортмалари бор

• Дераза олдидаги бежирим ўриндиқ ва икки қаватли каравотлар билан жиҳозланган хона

• Қўшалоқ икки қаватли каравотлар ва тортмали зина

• Замонавий ёғочли коттеждаги ихчам икки қаватли ётоқлар хонаси

• Иккита алоҳида ва бир қўшалоқ каравот

• Ёнма-ён жойлашган икки қаватли ётоқлар ва китоблар учун махсус жавон

• Айвон шаклида қурилган қўшқаватли ётоқлар, тортмалардан ясалган зинапоя ва кўп буюмларни ўзига сиғдира оладиган шкафлар

• Сирғанчиқли қўшётоқлар

• Сарғиш ва мовий ранглардаги буюмлардан фойдаланиб безатилган икки қаватли каравотлар хонаси

• Икки қаватли қилиб қурилган ётоқлар ва парракли қандил

• Тўртта алоҳида ётоқ билан жиҳозланган дам олиш хонаси

• “Соҳил” услубидаги эгизак икки қаватли каравотлар

• Бир-бирига жипслаштирилган иккита қўшалоқ ётоқ ва кийимлар сақлаш учун тортмалар

• Тўғри бурчак остида ўрнатилган қўшкаравотлар, икки иш столи ва китоб жавонини ўзида мужассам қилган кичкина хона

• Хона қироличларникидек ётоқ, “чордоқдаги” иккита дам олиш жойи ҳамда оромбахш ўриндиқлар билан жиҳозланган

• Кайфиятни кўтарувчи катта жойи бор ётоқхона

• Ёғочдан ясалган қишлоқча рангли каравотлар ва тортмалар

• Тўртта болакай учун махсус безатилган ётоқлар



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ