Тошкентга иккинчи Dreamliner келиб қўнди

ВИДЕО 5-11-2016

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг иккинчи Boeing -787 Dreamliner самолёти келиб қўнди. Самолёт АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Тошкент шаҳригача бўлган масофани 12 соатга яқин вақт мобайнида тўхтамай учиб ўтган.

Ҳаво лайнерини Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Боинг 787 учиш гуруҳи учувчи-инструктори Андрей Тян, иккинчи учувчи Юрий Горьков ва авиакомпаниянинг бош штурмани Станислав Гурфинкель бошқариб келишган. Иккинчи Dreamliner самолётини «Boeing» корпорациясида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Бош директори ўринбосари Геннадий Харлап, «Uzbekistan airways technics» корхонаси директори ўринбосарлари Андрей Маргачев ва Валерий Косовлар қабул қилиб олишган.

«Орзу кемаси»ни кутиб олиш тантанасида миллий авиакомпания раҳбарияти ва ходимлари, турли идоралар вакиллари қатнашган. Шу муносабат билан Business Lounge «Uzbekistan airways» залида республика ва хорижий ОАВ учун матбуот брифинги ташкил этилди. 

Таъкидланишича, Boeing -787 Dreamliner самолётининг илк нусхаси келтирилганидан атиги икки ой ўтгач, республика учувчилари, ўзларининг малакали тайёргарлик кўрганликлари, профессионаллиги ва юқори масъулияти билан иккинчи ҳаво лайнерини ҳам бирон жойга тўхтамасдан олиб келишга муваффақ бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, икки ой муқаддам, «Boeing» корпорацияси директори Р.Коннернинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида яна учта янги орзу самолётларини харид қилишга келишиб олинган эди. Ўзбекистон авиакомпаниясининг илк иккита Дримлайнерлари 787-8 русумли бўлади, қолганлари ўриндиқлари сони кўпайтирилган 787-9 русумидаги намунада экани айтилмоқда. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ