Трампнинг ғалабасидан нималарни кутиш мумкин?

Жаҳон 9-11-2016

АҚШ президентлик сайловларида ким ғолиб бўлишига  қараб, Independent Trader блоги муаллифи мамлакатда қандай геосиёсий ўзгаришлар юз бериши ва бозорларга таъсири ҳақида сўз юритди. 

Америка ўзининг янги президентини сайлади - республикачи Дональд Трамп демократчи рақибини ортда қолдириб, ғолиб бўлди. Бу сўнгги ўн йилликларда мамлакат ҳаётидаги энг муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалардан биридир. Шуни таъкидлаш жоизки, Кеннеди давридан буён президентликка номзодлар энг аввало истеблишмент манфаатларини ҳимоя қилишган. Бироқ бу сафар ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин, Дональд Трамп жамиятнинг бой қатлами ҳукмронлигини чеклашга ваъда берган, ахир.

Қуйида тақдим этилаётган графикда америкалик оддий ишчининг даромад даражаси йирик компания ходими киримларидан қандай фарқ қилишини кўриш мумкин. 

1978 йилдан 2015 йилгача йирик корпорациялар ходимларининг иш ҳақи 500 фоиздан 1000 фоизга кўтарилган. Аксарият америкаликларнинг даромад даражаси эса 37 йил давомида деярли ўзгаришсиз қолган!

Бундай тафовут воситаларнинг нопропорционал тақсимланишига олиб келган. 

 

Геосиёсат

Гапни Трампнинг ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмаслигидан бошлаш керак. Трамп - бутун бошли империяни қурган ишбилармон ва табиийки, у иқтисодиёт ҳақида яхши тасаввурга эга. 

Трампнинг энг асосий ниятларидан бири - сўнгги 20 йил ичида АҚШ саноатига салбий таъсир кўрсатган барча битимларни бекор қилишдан иборат. Ишлаб чиқаришнинг Мексика ва Хитойга оммавий кўчиб ўтиши ўрта синфга кучли таъсир кўрсатган.

Трамп солиқларни қисқартиришни истайди. Бу ҳақиқатга айланса, жуда яхши, албатта. Реал бюджет камомади 1,3 триллион долларни ташкил қилади (ЯИМнинг 7 фоизи), Трамп эса инфратузилмани кескин кўтармоқчи, бунинг учун унга яна 250 миллиард доллар керак бўлади. 

Трампнинг ҳукумат тепасига келиши Россия билан муносабатларни ижобий томонга ўзгартириши мумкин. Бу диққатга молик энг асосий омиллардан биридир. Зеро гап фақат икки буюк давлат ўртасидаги зиддият ҳақида эмас, ядровий қурол қўлланиши мумкин бўлган жаҳон уруши ҳақида кетмоқда. Ушбу вазиятни юмшатиш учун биринчи навбатда Ғарб Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиши керак бўлади, бу Европадаги вазиятни ҳам яхшилайди. 

Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши Хитойга ёқмайди. Эҳтимол, шунинг учун ХХР Трампга бу қадар салбий муносабат билдирар. 

Дональд Трамп очиқ аксилглобалчи ва унинг ғалабаси Буюк Британия томонидан йўлга қўйиб берилган трендни тезлаштириши мумкин. Бир неча ой илгари европаликлар Brexit туфайли Евроиттифоқнинг абадий эмаслигига гувоҳ бўлишди. 

Трамп марказий банк сиёсатини қаттиқ танқид остига олган. Бугунги кунда бу ердаги вазият ҳақиқатда жуда мураккаб. Бироқ Трамп бу масалада етарлича билимга эга ва у аввалги президентларнинг бу борадаги ҳаракатлари нима билан тугаганини яхши билади. 

Шубҳасиз, у банк секторида "тозалаш ишлари"ни ўтказади. Илгари жарима билан қутулиб кетган адолатсиз банк раҳбарлари панжара ортига тушиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. 

 

Молиявий бозорлар 

Инвесторлар Клинтоннинг ғалабасини тахмин қилишаётган эди. Трампнинг ғалабаси эса молиявий бозорларни мураккаб аҳволга солиши мумкин.

Фонд биржалари кўрсаткичлари тушиб кетади, олтин баҳоси эса ошади (Бундан аввал берилган хабарда олтин баҳосининг 4,5 фоизга ошганлиги тўғрисида маълумот берилди). 

АҚШнинг ҳаммадан кўп жабр кўрадиган секторлари - Obamacare дастурида анча пул ишлаб олган тиббий ва суғурта секторлари.

Дональд Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин Америка халқи ва уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва "Америка орзуси"ни қайтадан қурадиган вақт келганини таъкидлади. Шунингдек у рақиби - Ҳиллари Клинтоннинг президентлик пойгасида охиргача курашганини қайд қилди ҳамда унинг мамлакат манфаати йўлида амалга оширган ишлари учун ташаккурини изҳор этди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ