Тулки болаларини қутқариш қандай амалга ошди?

Ҳайвонот олами 13-07-2015

Фотосуратчи Том Барнс қаттиқ чўчиб кетди: унга ўз студияга кетаётиб, йўлда тулкини уриб юборгандек туюлди. Аслида сал бошқачароқ бўлган экан: иккита тулки боласи яшириниш ва исиниб олиш учун машина моторига чиқиб олиб, шу бўйи кетолмай ўралашиб қолишибди. Жониворларни озод этиш учун Барнсга тажрибали механик ёрдамга келди (ветеринарлар буни эплашолмади). Механик Жейми бампернинг олд қисмини очиб, машинадан  тулки болаларини олди. Қарангки, машина атрофидаги ғала-ғовур уларни  ширин уйқудан уйғотиб юбориб,  фиғонлари фалаккка чиқишига сабаб ҳам бўлди! 

Жониворларни ёввойи ҳайвонларга ёрдам марказига олиб боришди. У ерда уларни октябрь ойларида бошқа икки-уч тулки болалари билан бирга яна табиат қўйнига қўйиб юборишади. Шерикларнинг кўпроқ бўлгани яхши-да!

 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ