Турли мамлакат кинотеатрларидаги томошабинлар нима истеъмол қилишади?

Кино 9-02-2019

Кўпчилигимиз кинога хушбўй ширин ёки шўр попкорнсиз киришни тасаввур ҳам қилмаймиз. Ушбу егуликнинг кўплаб мамлакатлар киноихлосмандлари орасида машҳурлиги ҳайратланарли ҳолат эмас. Унинг ўзига жалб этувчи ҳиди кинотеатрга киришимиз билан димоқни қитиқлайди. Шундай қилиб, попкорн савдоси кинотеатр эгаларига катта даромад келтиради. Бироқ айрим мамлакатлар томошабинлари тамадди борасида ўзгача фикрдалар. Бу ерларда фильм кўриш вақтида умуман бошқа егуликлар истеъмол қилинар экан. Келинг, улар айнан қайсилар эканини кўздан кечирамиз.

Грецияда сувлаки – янги сабзавотлар ва махсус қайла билан бирга нонга ўралган ёғли кабобни хуш кўришади.

Исроилда эса вегетарианча вариантни афзал билишади – нўхотли қовурилган котлет ва сабзавотлар истеъмол қилинади.

Мексикаликлар қўлида эса тостилокос номли егулик бўлади. Оддийроқ қилиб айтганда, бу қайлага солинган турли қўшимчалар – бодринг, маккажўхори, ловия, ерёнғоқ ва бошқалар билан тортиладиган «начос»дир.

Хитой кинотеатрларида шўр қора олхўри ва қовурилган писта оммабоп саналади.

Нидерландиялик томошабинлар фильм кўришга ўзлари билан қизилмия қўшилган шўр конфетлар олиб боришади.

Жанубий Кореяда янги фильмларни томоша қилишга қовурилган каштанлар билан бирга келишади.

Колумбияда эса агар экзотика ишқибози бўлмасангиз, кинога боришда тамаддилардан воз кечган маъқул. Бу ерда жўхори ўрнига қовурилган қарсилдоқ чумолиларни ейишни ёқтиришади.

Ҳиндистонда эса ўзингиз учун албатта самоса ва картошкали котлетлар солиб тайёрланган кулчалар – вада павдан олинг. Улар Болливуднинг янги фильмларини томоша қилиш учун аъло даражада мос келади.

Тайвань кинотеатрларида қовурилган товуқ гўшти сотилади. Бизда улар наггетс, бу ерда эса «товуқли попкорн» деб аталади. Айтишларича, жуда мазали бўларкан.

Японияда ҳатто кинотеатрларда ҳам денгиз маҳсулотлари истеъмол қилинади. Бу ерда фильмни томоша қилиш учун томошабинлар ўзлари билан анчоус ва бошқа қуритилган балиқларни олибкелишади.

Барбадосда янада қизиқ таом – ун ва зираворларга беланган балиқли шарчалар фильм томоша қилишга ёрдам беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ