Турли мамлакатлар аҳолисига қоматни бир шаклда сақлашда ёрдам берадиган 8та кундалик нарса

Саломатлик 26-03-2019

Деярли ҳар бир мамлакатда юзлаб йиллар давомида маҳаллий аҳолини мустаҳкам соғлиқ ва ўзгармас гўзаллик билан таъминлайдиган муайян таомил ва одатлар мавжуд. Россияда ҳаммомлар зўриқишга қарши курашишда ёрдам беради, Голландияда гўдаклик давриданоқ велоспортга бўлган муҳаббат сингдирилади, Исроилда эса денгиз тузи солинган ванна қабул қилиш тавсия этилади.

Биз бутун дунёдаги одамларга қоматини бир меъёрда сақлашга ёрдам берадиган айрим сирлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Голландия: велоспорт

Велосипед Голландияда ҳаракатланишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Голландлар дунёдаги энг соғлом халқлардан бири ҳисобланади. ВВС янгиликлар хизмати ходимлари велосипедлар бу ерда расмий резидентларга қараганда кўпроқ эканини ҳисоблашган.

Бу табиий ҳолат, ахир ҳукумат махсус йўллар, тўхташ жойлари ва хавфсиз кесишма йўлларни қурган ҳолда шаҳар бўйлаб максимал қулай шароитларни яратишган. Умуман олганда, голландлар ҳар куни бажонидил педалларни айлантиришади ва Европадаги энг соғлом халқ рўйхатида етакчилик қилишади.

Япония: кундузги уйқу

Ҳар бир японнинг соғлом ҳаёти бу – биринчи навбатда кундузги уйқу.

Катта корпорациялар эгалари ўз ходимларига тушликдан кейин ярим соатлик уйқу учун рухсат беришганида унумдорлик ўсганини тан олишган.

Швейцария: мюсли

Бу фойдали таомни 100 йил илгари iвейцариялик шифокор ўйлаб топган. У буғдой дони, гуручни сули билан аралаштириб, лимон шарбати ва сув қўшган, тонгда эса уни йогурт, ёнғоқ ва мевалар билан бирга тортган.

Бугун мюсли дунёдаги энг машҳур нонушталардан бири саналади. Бу бежиз эмас. Ахир унинг таркибида озишга ёрдам берадиган клетчатка, шунингдек, кун давомида тетикликни таъминлайдиган кўплаб фойдали қўшимчалар мавжуд.

Польша: уйда тайёрланган таом

Полякларнинг сири улар ойлик киримининг бор-йўғи 5 фоизини ресторанга боришга сарфлашида. Бу кўрсаткич америкаликларда деярли 50 фоизга тенг.

Польша аҳолисининг ўзи эса буни уйда тайёрланган таом ресторандагига қараганда анча соғлом ва фойдали экани билан изоҳлашади.

Исроил: денгиз тузи

Денгиз тузининг даволовчи хусусиятлари заҳарли моддалардан халос бўлишда ёрдам беради, шунингдек, тери касалликларини даволашда ҳам фойдали. Айнан шунинг учун ҳам кўплаб исроиллик дерматологлар рационга денгиз тузини киритишни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, денгиз тузи таркибидаги калий, кальций, натрий, бром ва йод ҳужайраларнинг озиқланиши, тозаланишини назорат қилиб, асаб тизимини тинчлантиради ҳамда гормонал алмашинувни мувофиқлаштиради.

Денгиз тузининг даво таъсирини кучайтириш учун мутахассислар унга бироз эфир мойини қўшиб, ванна қабул қилишда фойдаланишни маслаҳат беради. Тузли ваннадан кейин эса қон айланишини фаоллаштириш ва орган ҳамда тўқималарни тўйинтирувчи моддалар билан тўйдиришда ёрдам берувчи контраст душ қабул қилишни тавсия қилишади.

Хитой: кўк чой

Ҳар бир аёл қаришга қарши турли усуллар ёрдамида курашади. Хитойлик аёлларда пластик жарроҳлик ва ортиқча моддий харажатлар ортидан югурмасдан вақтидан илгари пайдо бўлган ажинларга қарши курашишнинг универсал усули бор.

Улар кўк чойни қўллашади. Унинг таркибидаги антиоксидантлар терини қаришдан ҳимоя қилиш, доғларга қарши курашиш, шунингдек, тери саратонининг олдини олишда ёрдам беради. Кунига бор-йўғи бир финжон – ёшликнинг сири ана шунда.

Греция: соғлом овқатланиш

Грек ошхонаси дунёдаги энг соғлом ва фойдали саналади.

Табиий мева, сабзавотлар, балиқ ва яхлит донли нон, ёрма ва зайтун ёғи каби фойдали ёғлар кўринишидаги маҳсулотларнинг хилма-хиллиги ва тўйимлилиги қатъий парҳезлар ортидан югурмаган ҳолда гўзал қоматни сақлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, Ўртаер денгизи ошхонаси таомларини афзал кўрганлар соғлом юрак ва ўткир нигоҳга эга бўлишади.

Бали: кокослар

Бали аёллари гўзаллигининг сири табиий инъомлар, айнан кокослардан фойдаланишларида. Улар кокосдан нафақат таомлар пиширишади, балки танани тонусда ушлаб туришга ёрдам берадиган ёғлар ҳам тайёрлайдилар.

Кокос ёғи тирноқ, тери ва сочларни кундалик парваришида фойдали бўлган универсал маҳсулот. Кокос суви микробларга қарши, намлантирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Бундан ташқари, ёғ терининг қариши ва ультрабинафшанинг зарарли таъсиридан идеал ҳимоя саналади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ