Тушликда ейилган овқатдан кейин нима қилиш мумкин эмас?

Биласизми? 24-10-2018
Фото: 123RF

Овқат тановул қилиш организм соғлиги ва ҳаётий фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Бироқ таом фақат фойда келтириши учун бир неча ман этилган жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Ана ўшанда у организм томонидан яхши ўзлаштирилади.

Чекиш

Бу одат зарарли экани ҳақида эслатиб ўтиш шартмикан? Агар овқатдан кейин сигарет чекилса, зарарли таъсир ўн марта ортади. Ҳазм қилиш жараёни ёмонлашади, томирларда сиқилиш юз беради, қон эса  керакли кислороддан маҳрум бўлади.

Фото: 123RF

Чой

Овқатдан кейин меъда ширасига аралашмаслиги учун чой ичиш тавсия этилмайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, чойда оқсил ўзлаштирилишига халақит берадиган кислоталар бор.

Мевалар

Аъло даражадаги десерт бўлиб кўринади. Уларни овқат тановул этишдан камида бир соат аввал еган маъқул. Мевалар овқат ҳазм бўлиш жараёнини анча секинлаштиради.

Фото: 123RF

Уйқу

Яна унга ҳам навбат етди. Гап шундаки, ухлаб қолсак, организмнинг барча тизимлари ҳам уйқуга кетади. Шундай қилиб, тушлик ошқозонда чиришни бошлайди.

Ванна ва душ

Бундай таомиллар оёқ ва қўлларда қон айланишини тезлаштиради. Ошқозонда эса қоннинг қочиши юз беради.

Фото: 123RF

Спорт

Машғулотлар вақтида барча тизимлар ишга тушади. Овқатдан кейин машғулотлар учун тонус бўлмайди. Бундан ташқари, овқат ҳазм бўлиш жараёни ҳам кам ҳажмда юз беради.

Белдаги камар

Агар ортиқча еб юборган бўлсангиз, камарни бўшатманг. Айнан у истеъмол қилинганларни ошқозонда муайян ҳолатда ушлаб туришга ёрдам беради. Кийим «бўшатилиши» билан юк органга тушади, дарҳол қуйилган қон эса ҳазм қилиш жараёнини блоклайди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ