«У сизга шунчаки Димон эмас». Медведевнинг «махфий империя»си фош этилди

Жаҳон 3-03-2017

Россия бош вазири Дмитрий Медведев «энг обрўли мавзеларда уй-жойлар, яхталар, квартиралар, Россия ҳамда хорижда агромажмуалар ҳамда винозаводлар»га эгалик қилади. Бу ҳақда сиёсатчи Алексей Навальный ўз блогида маълум қилган.

Унинг коррупцияга қарши кураш фонди маълум қилишича, «бу мулкларнинг барчаси давлат банклари кредитлари ҳамда олигархлардан олинган поралар эвазига пайдо бўлган». Сиёсатчи Медведев ва унинг ишончидаги кишилар нотижорий фондлар асосида «улкан жиноий тизим барпо этишгани» ҳақида ёзган.

«Активларнинг ҳақиқий эгасини аниқлашнинг деярли имкони йўқ, чунки хайрия фондлари ҳеч кимга тегишли эмас. Медведевнинг мулкларини унинг дўстлари, курсдошлари ва ишонган кишилари бошқаради», дейилган текширувда.

Бундан олдинроқ ККФ (Коррупцияга қарши кураш фонди) 2 март куни Плеседа «Медведевнинг дачаси» борлиги, бу жой «Дар» ва «Градислава» фондлари номидалиги ҳақида маълум қилди. «Градислава» фонди таъсисчиси Леонид Рубцов «Грин Ярд» фирмасини ҳам бошқаради. Бу компания Медведевнинг курсдошлари Илья Елисеев ва Алексей Четвертков томонидан бошқариладиган «Соцгоспроект» фонди томонидан қўллаб-қувватланади.

«Соцгоспроект» фонди Рублёвкада «ҳашаматли қўрғон»га эга бўлиб, унинг майдони 3,7 минг кв м. ККФ уни 5 миллиард рублга баҳолаган. Ушбу мулк миллиардер Алишер Усмонов томонидан фондга совға қилингани аниқланган.

Курск вилояти ҳудудидаги Мансурово қишлоғида бош вазирга тегишли яна бир данғиллама ҳовли аниқланган (бу ерда Медведевнинг амакиси истиқомат қилади). Унинг майдони 240 минг кв м: бу ерда иккита вертолёт қўниш майдони, улкан сув ҳавзаси ҳамда теннис корти мавжуд. Шу қишлоқда «Мансурово» агромажмуаси бор ва у ҳукумат раисининг амакиваччаси номига расмийлаштирилган.

Навальныйнинг сўзларига кўра, Медведев Анапада (Россия жанубидаги шаҳар) узум плантацияси ва «Псехако»да 7 миллиард рублга баҳоланган қароргоҳга эгалик қилади. Рублёвкада 20 гектар майдондаги яна бир данғиллама ҳовли ҳам унга тегишли. Шунингдек, вазирнинг Краснодар ўлкасида ер майдонлари, Санкт-Петербургда қадимий қўрғони, Тосканада узум даласи, 2та ҳашаматли яхтаси бор.

Навальныйнинг фонди ўтказган тергов хулосасида айтилишича, Медведевга алоқадор фондлар ҳар йили хайрия ва кредит кўринишида 70 миллиард рубль олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ