У сўнгги бор муштларини тугди: Муҳаммад Алининг охирги фотосессияси

Бокс 14-06-2016

Март ойининг сўнгида британиялик фотограф Зенон Тексейр Муҳаммад Алининг Аризона штатининг Феникс шаҳрида жойлашган уйига таклиф этилди.

5 июнь куни Daily Mail газетаси илк бор Паркинсондан азият чекаётган бокс афсонасининг суратларини эълон қилди. Боксчи бу касалликка чалинганида 32 ёшда эди.

Муҳаммад Али 4 июнь куни 74 ёшида вафот этди. Муҳаммад Али ўттизга йил рингда жанг қилди ва 37 учрашувда рақибларини нокоутга учратди.

Муҳаммад Алининг нигоҳлари Паркинсон дардининг аломатларига қарамай ўткирлигича қолган. 

Паркинсон боксчининг спортдаги фаолиятига нуқта қўйган. 

Сўнгги бор сиқилган муштлар, ним табассум ва ўткир қараш, дунё аҳлига ўзи таниган Муҳаммад Али тасвирларини тақдим этди.

Қариндошларнинг сўзига қараганда, сўнгги йилларда боксчи гапира олмаган ва имо-ишора орқали фикрини ифодалаган.

Муҳаммад Али фаолияти давомида ўтказган 61 та жангдан 56 тасида ғалаба қозонган.

АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, у ўзида Муҳаммад Алининг бир жуфт қўлқопи ва фотосуратини сақлаб қолган.

Муҳаммад Алининг шахсий ҳисоб-китобига кўра, у бошига 29 минг марта зарба олган ва 57,5 миллион доллар ишлаган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ