Уч оёқли мушукча ампутация қилинган қизалоқнинг энг яхши дўстига айланган

Ҳайвонот олами 16-01-2016

Скарлет Типтон ҳозирда икки ёшда, унинг чап қўли 10 ойлик вақтида саратон туфайли бутунлай ампутация қилинган. Мушукча Докнинг эса машина туфайли рўй берган бахтсиз ҳодисадан кейин ўнг қўли ампутация қилинган. Шунинг учун Рождество арафасида Калифорнияда яшовчи Типтонлар оиласи бошпанага ташриф буюришди. Чоршанба кунидан бери Док оиланинг бир аъзосига айланди.

“Скарлет билан бирга катта бўладиган мушукча боқишни истаган эдик, шунинг учун у ўзига ўхшаш бирор нарсага эга бўлди”,  - дейди қизалоқнинг онаси.

Митти қизалоқ ва мушукчанинг ҳар иккови фожеа туфайли бир хил нарсани йўқотишган

Скарлетнинг чап қўли саратон туфайли ампутация қилинган

Мушукча Док эса машинанинг тагида исиниш учун ухлаб ётганида панжасидан айрилган

Улар Рождество арафасида бир-бирларини топишди, Типтонлар оиласи мушуча ҳақида телевизор орқали бохабар бўлдилар

Скарлетнинг бошига тушган бахтсизлик унинг чап қўли шишиб кетишига сабаб бўлган, олдин умуман учрамаган саратон тури ташхиси қўйилганида бошланди

Ота-онаси операциядан сўнг, қулайлик яратиш учун ҳаракат қилдилар. “У мушукча ҳам ўзига ўхшаш мураккабликларга эга эканлигини англамоқда”, - дейди Скарлетнинг онаси

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ