Учар автомобиллар бозори қай ҳолатда ва у ердаги энг асосий ўйинчилар ким?

Техника 11-05-2017

Учар автомобиллар ишлаб чиқариш бозори тобора ривожланиб бормоқда. Қуйида ушбу бозордаги энг асосий ўйинчилар ҳақида маълумот тақдим этилади.


AeroMobil

2017 йилнинг 20 апрель куни AeroMobil Top Marques Monaco кўргазмасида янги AeroMobil Flying Car моделини намойиш этди. Компания вакиллари сўзларига кўра, стартап 2017 йилда тижорий учиш транспорти савдоларини бошлаб беради.

Автомобиль йиғиладиган қанотлар билан жиҳозланган бўлиб, максимал тезликни соатига 200 километрга қадар чиқариши мумкин. Ҳавода юриш масофаси захираси 700 км, шосседа эса қарийб 900 км. Бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва учувчилик лицензияси талаб этилади.


Terrafugia

Американинг Terrafugia хусусий корпорацияси учар автомобилларга буюртмаларни 2016 йилдан қабул қилиб олмоқда. У гибридли транспорт воситаси лойиҳаси ҳақида илк бор 2013 йилда маълум қилган, 2015 йилда эса йиғиладиган қанотларга эга аэромобиль дизайнини намойиш этди (Transition модели).

Ҳозирда Terrafugia модель қатори TF-X янги модели билан тўлган. У 300-кучли двигателга эга ҳамда максимал тезлиги соатига 320 км.ни ташкил этиши мумкин. Юриш масофаси захираси эса 800 км.дан кўпроқ. Харидорлар аэромобилни бошқаришни беш соат ичида ўрганиб олишлари мумкин, машинани эса оддий гаражда сақлаш имкони бор.

TF-X Flying Car камида саккиз йилдан сўнг тижорий равишда ишлаб чиқарилади.


PAL-V

Нидерландиянинг PAL-V стартапи ўз олдига учар машинани буюртмачиларга етказиб беришда биринчи бўлиш мақсадини қўйган. 2017 йилнинг февралида 18 йил давомида ишлаб чиқилган модель тақдимоти ўтказилди – Liberty винтқанотли машинаси.

Гироплан икки нусхада ишлаб чиқилмоқда – бошланғич Sport ва анча замонавий Pioneer Edition. Автомобилларни серияли ишлаб чиқариш 2018 йилнинг охирларига мўлжалланган. Уларда бензинли двигатель, кичик оғирлик (664 кг) ва ўртача максимал тезлик (160 км/с) бор. Аэромобилнинг илк эгаларидан бирига айланиш учун камида 300 минг доллар тўлаш лозим.


Zee.Aero

Google корпорацияси ҳаммуассиси Ларри Пейж олти йил давомида электр планерлар, ҳаракатланмайдиган қанотларга эга самолётлар ва винтқанотли учиш қурилмалари билан ишловчи стартапни молиялаштирмоқда.

Bloomberg маълумотларига кўра, Пейж лойиҳага камида 100 млн. доллар сармоя қиритди ва шунга ўхшаш лойиҳа - Kitty Hawk’ни қўллаб-қувватлайди.


Kitty Hawk

Стартап Kitty Hawk Flyer учар машинани ишлаб чиқмоқда. У сув устидан парвозларга махсус мўлжалланган ҳамда ишчи прототипи 2017 йилнинг апрелида тақдим этилган.

Компаниянинг ваъда беришича, расмий модель сотувлари 2017 йилнинг охирларида бошланади.


Airbus

Airbus авиакомпанияси, аниқроғи унинг бўлинмаси Vahana, Italdesign билан автоном учар қурилма – электр двигателли Pop.Up автомобили устида биргаликда ишламоқда.

Тахминларга кўра, авто икки модулли бўлади – парвозлар ва ерда ҳаракатланиш учун, ишлатилмайдиган модуль белгиланган жойга асосий корпусдан алоҳида тарзда ҳаракатланиб боради. Учар автомобиллар аэротакси сифатида қўлланилади.


Toyota

Япония автоконцернининг Америка бўлинмаси – тортиб чиқариладиган қанотларга эга учар автомобилга патент олган, бироқ, илк моделларнинг синовдан ўтказилиши ҳақида ҳозирча хабар берилмади.

,

Аввалига лойиҳада ҳаво ёстиқчаси назарда тутилганди, кейинчалик у қанотлар билан алмаштирилди.


Carplane

Немис компанияси икки фюзелажли ўз учар автомобилини 2019 йилдан бошлаб сотишни режалаштирган. Шу билан бирга, парвознинг максимал масофаси 800 км.дан ортиқни, максимал тезлик эса - 200 км/с.ни ташкил этади. Биринчи тажрибавий намуна уча олмайди, бироқ ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, у ҳавога ҳеч қандай қийинчиликсиз кўтарилиши мумкин.

Лойиҳага сармояларнинг асосий манбалари – Европа иттифоқи ва Германия ҳукумати.


Volocopter

Компания VC1 электр учар автомобилини 2011 йилда қурди ва синовдан ўтказди. У жойстик орқали бошқарилади. Яхшиланган VC200 моделини серияли ишлаб чиқариш 2016 йилга мўлжалланганди, аммо бу амалга ошмади. Бу биринчи тўлақонли йўловчи мультикоптери бўлиб, батарея қуввати анча паст – у атиги бир соатлик парвозга етади.

Американинг Intel АТ-корпорацияси бўлинмаси Ascending Technologies лойиҳага технологик кўмак берди. 


EHang

Хитойнинг дронлар ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулоти кўламини оширди ва иккита электр моторли EHang 184 ҳайдовчисиз “ҳаво таксиси”ни намойиш этди. Айни дамда аэромобиль ҳавода тахминан 20 дақиқа давомида бўлиши мумкин, уни планшет ёрдамида бошқариш имкони бор – яъни учувчи лицензияси талаб этилмайди.

2017 йилнинг апрелида Мичиган университети аэромобиллар ҳақида ижтимоий тадқиқот ўтказди. Кишиларга унинг фойдали томонлари, техник хусусиятларига оид қатор саволлар берилди. Тадқиқот натижасида маълум бўлишича, респондентларнинг фақатгина 65 фоизи учар автомобиль концепцияси нимадан иборат эканини тушунар экан.

Кўпчиликнинг фикрича, аэромобиллардан энг катта фойда бу – йўл вақтини қисқартириш. Ижтимоий сўров иштирокчиларининг катта қисми – ишончлиликни эътироф этган. Кўплар эса ноқулай об-ҳаво шароитидан хавфсираган.

Сўровдан иштирок этганларнинг 60 фоизи экологик транспорт тарафдори эканини билдириб, электр двигателидан фойдаланишни маъқул кўришган бўлса, 5 фоизи қуёш қувватини ишлатиш ҳақида гапирган. Шу билан бирга, кўпчиликнинг фикрича, автомобиль қиймати (200 минг доллар) унча катта ҳам эмас.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ