Учта митти ехидналар 29 йил ичида илк бор тутқинликда туғилди

Ҳайвонот олами 26-11-2016

Ехидналар (Австралияда ва унинг атрофидаги баьзи оролларда яшайдиган кирписимон жонивор) етарлича ўжар ҳайвон саналади. Камдан-кам инсон бундай ҳайвонни силагиси келади. Бироқ Сиднейдаги Таронга ҳайвонот боғи (Taronga Zoo)да дунёга келган бу учта гўдак ехидналарни кўришингиз билан уларни қўлга олгингиз келади. Ехидналар Ганьи, Спайк ва Питпиннинг 29 йил ичида илк маротаба тутқинликда фарзандлари туғилди. 

Болалар ўн кунни тухум ичида ўтказишади, кейин эса ёриб чиқишади. Шундан сўнг уларни онаси сумкада икки ойга яқин олиб юради. Чақалоқлар кўзларини очишди ва уларда игналар ўса бошлади. Учта турли оналардан туғилган ехидналар ҳайвонот боғининг махсус инкубаторида сақланмоқда. У ерга ҳар уч-олти кунда оналар овқатлантириш учун кеиб туради.

«Барча оналар болаларни яхши парваришламоқда. Оналарнинг бири Спайк жуда ҳам ғамхўр ва кунора гўдагини овқатлантириш учун келаверади», — Таронга ҳайвонот боғининг ходимаси Сьюзи Лемон.

«Бу ўткир мавжудотларни жуда кўп жумбоқлар ўраб олган. Табиатан ехидналар жуда ҳам хавфли ва айёр, шу сабабли уларнинг табиий оналик инстинктларини ўрганиш қийин», — деб қўшимча қилди у.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ