Украина воқеалари Кавказ ва марказий Осиё давлатлари иқтисодига ҳам таъсир этиши мумкин

Жаҳон 12-11-2014

Халқаро валюта Фонди вакили Наталья Тамирис шу масалада баёнот бериб, қайд этилган давлатлардаги иқтисодий ўсиш суратларнинг келажаги ҳақида ташвиш билан фикр юритди.

Унинг фикрича, айни пайтда Украинадаги вазият ва Россияга нисбатан ғарб давлатларининг қўллаётган кескин характердаги иқтисодий санкциялари собиқ совет давлатларига ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди.

Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари иқтисоди кўп асрлардан буён Россия иқтисоди билан чамбарчарс боғлиқ ва Россиядаги иқтисодий пасайиш ушбу давлатларда ҳам ўз аксини топмоқда. 2013 йилда Кавказ ва Марказий Осиё давлатларидаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари 7 фоизга тенг бўлган, бу йил эса 5,5 фоизлик натижа қайд этилган.

Агар бу ҳудудларда ҳам Россия сценарийси такрорланса, миллий валюталарнинг қадрсизланиши, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин равишда ўсиши кузатилиши тахмин қилинмоқда.

Агар Россия иқтисодидаги инқироз давом этса, бу давлатда импорт қобилияти пасаяди ва бу ҳолат Россиянинг асосий экспортерлари бўлган давлатлар иқтисодига катта зарба беради. Ўз навбатида бу жараён Хитой иқтисодига ҳам таъсир ўтказиб, унинг экспорт ҳажми камайишига олиб келиши мумкин.

Халқаро Валюта Фонди вакили Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари иқтисодида кутилаётган нохуш эҳтимоллардан сақланиш учун ички секторда тезкорлик билан янги ислоҳотлар ўтказилиб, янги иш ўринлари  яратилиши, ташқи секторда эса янги савдо йўлларини ташкил этишни тавсия қилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ