Уларнинг ҳам яроқлилик муддати бор...

Пазанда 22-06-2015

Маиший ҳаётимизда деярли ҳар куни ишлатиладиган баъзи нарсалар борки, биз уларнинг яроқлилик муддати тўғрисида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Биз уларни муддати белгиланмаган, доим ишлатса бўлади, деб ўйлаймиз. Бироқ бундай фикрлаб адашамиз. Келинг, қуйидаги рўйхатни ўқиб бир кўриб чиқайлик-чи, атрофимизда муддати ўтиб қолган қанча нарса бор экан.

1. Картошка


Ҳаммамиз биладиган картошка ва итузумдошлар оиласига кирувчи бошқа маҳсулотлар (помидор, бақлажон ва бошқалар) таркибида ўта токсик кимёвий мода — соланин мавжуд. Бироқ қуруқ ва ҳали бузилмаган картошкада соланин минимал даражада бўлиб, унинг соғлиққа салбий таъсири йўқ.

Аммо қуёшда кўп сақланган ва чириш жараёнига сабаб бўлувчи бошқа сабзавотлар (масалан, пиёз) билан бир жойда узоқ туриши токсин даражасини ошириб юборади ва мана шунда картошка ҳаёт учун анча хавфли маҳсулотга айланади.

Маслаҳат. Овқатга ҳали яшил бўлган ва ўсиб кетган картошкани умуман ишлатманг. Уни салқин ва қоронғи жойда сақланг.

2. Хлорка, оқартирувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар

Дезинфекция қилувчи воситалар ҳар бир хонадонда мавжуд бўлиб, ундан бекаларимиз жуда кўп фойдаланишади. Бироқ биз бундай воситаларнинг ўз сифатини очилганидан уч ой ўтгач йўқотишини билмаймиз. Бу энди улар дезинфекция учун яроқсиз эканлигини билдиради.

Маслаҳат. Дезинфекция воситаларини ҳар уч ойда алмаштиринг.

3. Қуёшдан асровчи крем

Қуёшдан асровчи кремингизни қачон сотиб олган эдингиз? Бир, икки ёки уч йил олдин? Бу каби маҳсулотлар максимал ҳимояни ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб икки йил давомида таъминлаб беради. Сўнгра уларнинг таъсири анча сусаяди.

Маслаҳат. Қуёшдан асровчи кремни идишда кўрсатилган яроқлилик муддатидан кўп ишлатманг. Агар бундай сана кўрсатилмаган бўлса, сотиб олган кунингиздан келиб чиқиб, чамалашингиз мумкин.

4. Удлинитель ва тармоқ фильтрлари

Биз сўз юритаётган рўйхатда энг кутилмагани бу – удлинитель, тармоқ фильтрлари ва стабилизаторлардир. Бундай нарсалар белгиланган босим остида ишлашга мослаштирилган. Улар қабул қилиши мумкин бўлган жоул миқдори бўлиб, шундан сўнг улар бузилишни бошлайди. Уларнинг яроқсиз ҳолган келгани кўпинча куйиш билан тугайди.

Бундай маҳсулотларга яроқлилик муддати ёзилмайди. Бироқ уларнинг кафолат муддати мувжуд. Кафолат берилган вақт уларни қанча ишлатиш мумкинлигини англатади.

Маслаҳат. Удлинителингизнинг уёқ-буёғи қорайганини кўрсангиз ёки у тез қизийдиган бўлиб қолса, бу уни алмаштириш вақти келганини англатади. Умуман олганда, бундай буюмларни уйингиз ва ўзингизни хавфдан ҳоли қилиш мақсадида ҳар бир-икки йилда алмаштириб туришни одат қилсангиз нур устига аъло нур бўлади.

5. Зираворлар


Зираворлар бу – узоқ вақт давомида сақланиладиган уч маҳсулотнинг биридир. Бироқ аслида уларнинг яроқлилик муддати 2-3 йил ҳисобланади. Янада аниқ муддатни келтириш мушкул иш, чунки бу зираворларнинг қандай сақланаётгани ва қуритилиш усулига боғлиқ.

Маслаҳат. Зираворларингизни 2,5 йилдан ортиқ сақламанг. Яхшиси, уларнинг қадоғига сотиб олган санангизни ёзиб қўйинг, токи у сизга яроқлилик муддатини эслатиб турсин. 

6. Ўт ўчиргичлар

Замонавий ўт ўчиргичларнинг кўписи 5 йилдан 15 йилгача (туридан келиб чиқиб) ишлашга мўлжалланган. Лекин шлангдаги ёриқлар ёки датчикдаги босимнинг бузилганлиги уларнинг ишлаш сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маслаҳат. Вақти-вақти билан датчикдаги босимни текшириб туринг. Ундан фойдаланганингиздан сўнг, албатта, ҳар доим тўлдириб қўйинг.

7. Автомобиль ўриндиғи

Машина ўриндиғининг ҳам яроқлилик муддати мавжудлиги бор гап. Чунки у эскиришга мойил материаллардан ишланади ва доимий температура (машинада ҳарорат тез-тез ўзгариб туради) таъсирига учрайди. 

Кўпчилик ўриндиқлар ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб, 6 йилдан 10 йилгача хизмат қилишга мўлжалланган. Машинангизга бир назар солинг, кўпинча яроқлилик муддати ўриндиқнинг ёни ёки тагида келтирилган бўлади.

Маслаҳат. Автомобиль сотиб олаётганингизда яроқлилик муддатини текшириб кўринг. Муддати ўтган ўриндиқлар, балки машинани ҳарид қилиш фикридан қайтаролмас, аммо сиз бу далил билан унинг нархини пасайтириш имконида эга бўласиз.

8. Тушь

Коньюнктивит ва бошқа инфекцияларни чақирувчи бактериялар тушь идиши очилганидан уч ой ўтиб кўпайишни бошлайди. Бундан ташқари, худди мана шунча вақтдан сўнг (агар кўп фойдаланилса) қуришни ҳам бошлайди.

Маслаҳат. Ҳар икки ойда ўзингизга янги тушь сотиб олинг ва ундан бошқалар фойдаланишига асло йўл қўйманг!

9. Мочалка ва губкалар


Ошхона губкалари ва ювиниш мочалкаларида бактериялар улардан фойдаланилишни бошлагандан сал ўтиб фаол кўпая бошлайди. Пластик ошхона губкалари одатийларига қараганда кўпроқ хизмат қилиши мумкин (тахминан саккиз ҳафта).

Маслаҳат. Губка ва мочалкаларни ҳар сафар ишлатилгандан сўнг ювиб, қуритиб қўйинг. Шунингдек, уларни ҳар икки ҳафтада алмаштириб туринг.

10. Батарейкалар

Батарейкаларнинг хизмат қилиш муддати кўплаб омилларга боғлиқ: ҳажми, тури ва сақланиш шароитларига. Батарейкаларнинг муддати улардан фойдалана бошланган кундан эмас, балки заводда ишлаб чиқарилган кундан тугай бошлайди. Одатда бу муддат маҳсулот қадоғида кўрсатилади.

Маслаҳат. Батарейкаларни қуруқ жойда хона ҳароратида сақланг ва вақти-вақти билан яроқлилик муддатини текшириб туринг.

11. Ёнғин сигнализацияси датчиклари

Тутун ва карбонат ангидрид гази датчиклари ўз вазифасини 10 йил ўтиб, тўхтатиши мумкин. Бироқ улар қувват олиш элементлари вақтида алмаштириб турилгандагина рисоладагидек ишлаши мумкин.

Маслаҳат. Бундай қурилмаларнинг кўпчилигида хизмат муддати келтирилган бўлади. Аммо сиз янги бинога кўчиб ўтсангиз ва сизда бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, датчикларни алмаштирганингиз маъқул.   

12. Ликёр ва бошқа спиртли ичимликлар

Ҳатто шишаси ичида туриб ҳам эскириши мумкин бўлган винодан ташқари бошқа барча спиртли ичимликлар умрбод сақланиш хусусиятига эга. Лекин шиша идиши очилган кундан бошлаб, нафақат уларнинг таъми, балки ранги ҳам ўзгара бошлайди. Бир яхши янгилик! Агарда сиз спиртли ичимликларни яхши тушунмасангиз, унда сиз ичимликнинг таъми ўзгарганини сезишингиз амри маҳол.

Маслаҳат. Ичимлик идиши очилган ёки очилмаган бўлишидан қатъи назар салқин жойда сақланиши керак.

 13. Лосьон ва кремлар

Лосьон ҳамда намлантирувчи кремлар очилганидан бошлаб икки йил давомида ўз хусусиятини сақлашади. Шундан сўнг улар қуришни бошлаб, ўз сифатини йўқотишади.

Кремни олиш учун бармоғимизни соладиган маҳсулот идиши бўлса, тезда бактериялар ўчоғига айлана боради.

Маслаҳат. Лосьон ва кремлардан фойдаланишдан олдин қўлингизни яхшилаб ювинг.

14. Водород пероксиди

Водород пероксиди идишини очган кунингиздан бир неча ой давомида ўз хусусиятларини сақлаб туради. Шундан сўнг оддий сувга айланади. Ёпиқ ҳолда бўлса, бир йилча сақланиши мумкин.

Ўзига хос вишиллашнинг йўқолиши пероксид бузилганлигининг яққол белгисидир.

Маслаҳат. Шахсий аптечкангизни тез-тез янгилаб туринг. Айниқса, дори воситалари эскирган бўлса.

15. Лаб бўёғи

Очиқ лаб бўёғи тахминан икки йилдан сўнг ҳаво таъсирида қуришни ва ўз консистенциясини (зичлик, қуюқлик даражаси) ўзгартиришни бошлайди. Буни бўёқнинг ҳиди ва текстурасининг сирти ўзгарганидан ҳам сезиш мумкин.

Маслаҳат. Лаб бўёғингизни яроқлилик муддати (агарда кўрсатилган бўлса) тугагач ёки икки йил ўтгач алмаштиринг. Бундан ташқари уни вақти-вақти билан тозалаб туриш зарар қилмайди.

16. Ҳашаротларга қарши воситалар

Ҳашаротларга қарши қўлланиладиган воситалар ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтиб ўз хусусиятини йўқотади. Одатда бу сана восита идиши тагида ёзилади.

Маслаҳат. Бундай воситаларни сотиб олаётганингизда яроқлилик муддатини текширинг. Бу одат сизга доим фойда қилади ва ҳашаротлардан самарали қутилишда ёрдам беради.

17. Спорт оёқ кийими

Спорт оёқ кийимлари ҳар 400-500 километрдан сўнг ўзининг амортизацион хусусиятини йўқотади. Бу эса бўғимларга босим тушишига олиб келади.

Маслаҳат. Агар югуриш билан шуғуллансангиз ҳар 400 километрда пойафзалингизни алмаштиринг. Бошқа спорт турлари билан шуғуллансангиз, оёқ кийимни ҳар ярим йилда янгиланг.

18. Устаралар

Ҳаммамиз устаралар ва тиғларни вақти-вақти билан алмаштириб туриш кераклигини биламиз. Аммо уларни ҳар қанча вақтда яхшилаш лозим?

Маслаҳат. Бактериялар пайдо бўлишининг ва ўтмас тиғ сабабли юз берадиган кесилишларнинг олдини олиш учун устарангизни ҳар ҳафтада (агар у бир марталик бўлса), устара тиғини эса, ундан тўрт марта фойдалангандан сўнг алмаштириш зарур.

19. Велосипед шлеми


Шлемлардаги ҳолат машина ўтирғичларидаги вазиятни эслатиб юборади. Шлемлар ишлаб чиқарилганидан ёки шикастланганидан икки йил ўтиб, сифатини йўқотади.

Маслаҳат. Агар шлемингизда ёриқларни (ҳатто майда ёриқ бўлса ҳам) кўрсангиз ва фойдаланишни бошлаганингизга икки йил тўлган бўлса, уни дарҳол янгисига алмаштиринг. 

Қандай қилиб нимани ва қачон алмаштиришни ёдда тутиш мумкин? Бу учун маҳсулот ёки буюмга сотиб олинган санасини маркерда белгилаб қўйишингизни тавсия қиламиз. Агар хунук кўринмаса санани маҳсулот устига ёзса ҳам бўлади. 

Гап егуликлар ҳақида борганда янада эҳтиёткор бўлайлик. Уларнинг яроқлилик муддатини янада каттароқ қилиб ёзган маъқул.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ