Улкан денгиз ҳайвонлари Эквадорнинг тўрт биосферасини кўтариб туради

Суратлар 23-05-2015

Эквадор - табиий атроф муҳити, шунингдек, бетакрор биохилма-хиллиги билан инсонни лол қолдирувчи гўзал мамлакатдир. Эквадор Туризм бошқармаси ушбу фактларни намойиш этувчи янги кампанияни ўтказиш истагини билдирганида, Бразилиянинг ижодкорлик фикрларини акс эттирувчи Манипула агентлиги инсонни ҳайратга солувчи бир неча сурат тайёрлаб, кутилмаган қарарорини ҳавола қилди. Бу суратларда сувда сузаётган ҳайвонлар танасининг юқори қисми текис бўлмаган, афсонавий Галапагос оролларига айлангани акс эттирилган.

Мазкур лойиҳанинг ажойиб томонидан бири шундаки, ҳайвонлар ҳақиқий сурат эмас, 3D технолгияси асосида яратилган. Унда акс эттирилган Эквадорнинг энг гўзал манзарали маконлари – Амазонка, Анд тоғлари, Тинч океани қирғоқлари ва Галапагос оролларидир.

Бу лойиҳа менга хитойлик ҳайкалтарош Ванг Руллиннинг Улкан ҳайкалларини эслатиб юборди.

Нима дейсиз, мамлакат табиатининг табиийлиги ва гўзаллигини оммага танитиш, шу аснода туризм салоҳиятини ошириш учун мўлжалланган зўр лойиҳа яратилибди, шундай эмасми?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ