«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

Саломатлик 23-05-2016

1999 йилда бу воқеа ва таъсирли сурат бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди.   Ультра товуш текшируви вақтида АҚШлик аёл умуртқа поғонасида нуқсонга эга чақалоқ туғиши маълум бўлади. Шифокорлар бу ташҳис чақалоқнинг ҳеч қачон юра ва ўтира олмаслигидан дарак беришини айтишган эди.

Жарроҳлар мураккаб операцияни амалга оширишга қарор қилишди: улар ҳали туғилишга улгурмаган чақалоқнинг умуртқа поғонасидаги нуқсонни она қорнидалигидаёқ бартараф этишга ва гўдакка яшаш учун имкон беришга ҳаракат қилишди. 

Жуда ҳам хавфли бўлган операция муваффақиятли тамомланди. Жарроҳлик амалиёти сўнгида тўсатдан жажжигина чақалоқ қўлчаси кесилган жойдан чиқиб қолади ва ҳудди ёрдам беришини илтимос қилгандек, жарроҳнинг қўлини сиқиб қўяди. 

Бу таъсирли лаҳзалар операцияда иштирок этаётган фотосуратчининг суратларига мухрланиб қолди.  «Умивор қўл» номини олган мазкур сурат бутун дунё бўйлаб машҳур бўлиб кетди. Нуқсонни бартараф этиш бўйича ўтказилган оперция муваффақиятли тамомланди. Сэмюэль Александер Армас 1999 йил 2 декабрда дунёга келди.

Бу унинг 2012 йилда тушган сурати. 

Ҳозирда Сэмюэль 16 ёшда. Ўзининг умуртқаси билан боғлиқ бўлган баъзи камчиликларга қарамай, жарроҳларнинг ўз вақтида кўрсатган кўмаги туфайли уни бахтли инсон, деб ҳисоблаш мумкин. Сэмюэль спорт билан шуғулланиб келмоқда ва у баскетбол мусобақаларида иштирок этиб, ўзининг илк мукофотларини олишга ҳам улгурди.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ