Уммонлик балиқчилар 3 миллион долларлик амбра бўлагини топишди

Ажабтовур воқеалар 12-11-2016

Уммонлик уч нафар балиқчи 80 килограмм вазнга эга улкан амбра бўлагини тўрга туширишди. Мазкур топилма деярли 3 миллион долларга баҳоланади. Бу ҳақида маҳаллий Times of Oman газетаси хабар берди. Бу воқеа Уммондаги Кураят балиқчилар қишлоғи қирғоғида содир бўлган.

Парфюмерияда амбрага бўлган талаб катта, у ҳиднинг узоқ муддат сақланиб туришини ҳам таъминлайди. Сифатига қараб, амбранинг бир грамми 2-35 долларга баҳоланади. Бу ноёб ва қимматбаҳо табиий маҳсулотни фақат эркак кашалотларнинг овқат ҳазм қилиш трактидан топиш мумкин. Амбра кит ови ёки денгизга улоқтирилган бўлакларни йиғиб олиш орқали олинади. Янги амбра фекал ифорга эга, бироқ денгиз суви таъсири остида у аста-секин ширин ҳидга ўзгаради. 

"Менга амбранинг ҳиди ёмонлиги ҳақида аввал ҳам айтишганди, лекин икки кундан кейин унинг ҳиди ёқимли ифорга ўзгарди. Биз хурсанд бўлиб, қирғоққа шошдик", - дейди балиқчилардан бири Ҳадид Ас-Синоий.

Олимларнинг сўзларига кўра, амбра китларнинг организмидан ҳазм қилинмаган егуликларнинг қолдиқларини чиқариб ташлаш учун хизмат қилади. Амбра бўлаги етарлича катталашганда организмдан чиқариб ташланади ва денгиз сатҳида сузиб юради. Балиқчилар амбрани айнан шундай ҳолатда топишган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ