Умуман кредит олмаган 19 фарзандли оила

Оила 29-07-2016

Британиянинг Моркам шаҳридаги эр-хотин оиласида 19-фарзанд дунёга келди, деб ёзмоқда The Sun нашри. Нашр ушбу оилани “мамлакатда аъзолари сони бўйича энг йирик оила” деб атаган.

The Sun маълумотига кўра, 41 яшар Сью ва 46 яшар Ноэль Рэдфордларнинг тўнғич фарзандининг ёши 27 да. Бу сафар жуфтлик қиз кўришди. Онанинг айтишича, бу охиргиси ҳам эмас. 

«Ҳеч қачон ҳеч қачон дема», — деди Сью. Маълум бўлишича, аёл 2014 йилда 19-фарзандидан айрилиб қолган экан. Ўшанда у ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида бўлган.

Сью илк бор 14 ёшида ҳомиладор бўлган эди. Ўшанда ёш жуфтлик фарзандни дунёга келтиришга аҳд қилишади. Оила Ноэль Рэдфорднинг нонвойхонаси ортидан кун кўради. Улар ҳар ҳафта озиқ-овқат маҳсулотлари учун 300 фунт стерлинг (400 доллар) атрофида пул сарфлашади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ