Уринган пойабзални янгилашнинг 6 усули

Оммабоп 12-03-2017

Пойабзалингиз бироз урингани учун уни ташлаб юборишга шошилманг, аксинча унинг уринган жойларини "қайта ишлаш"га ҳаракат қилинг. "Лайфхакер" уринган пойабзалларни янгилашнинг бир неча усулини таклиф этди.

 

1. Тиш пастаси

У нафақат нафасга енгиллик бағишлайди, балки пойабзалингизни ҳам янгилайди. Бунинг учун пойабзалнинг муаммоли жойига озгина тиш пастасидан суринг ва артиб ташланг. Шундан сўнг нам мато билан артинг ва қуритинг.

 

2. Истеъмол содаси

Агар тиш пастаси ёрдам бермаса, иккинчи усулга ўтинг. 2 ош қошиқ истеъмол содасини 10 мл илиқ сувга аралаштиринг. Пойабзалнинг уринган жойларига паста суринг ва бироз кутинг. Агар натижа бўлмаса, ушбу жараённи яна бир марта такрорланг. Шундан сўнг пойабзални тозалаб артиб, қуритинг.

 

3. Идиш ювиш воситаси

Бир ош қошиқ идиш ювиш воситасини бир литр илиқ сувга аралаштиринг, кўпиртиринг ва у билан пойабзални артинг. Шундан кейин тоза мато билан артиб ташланг-да, яна бир марта аралашма билан ювинг ва қуритишга қўйинг.

 

4. Лак ўчирувчи суюқлик

Кутмагандингиз, тўғрими? Пахтани лак ўчирувчи суюқликка ботириб, пойабзалнинг муаммоли жойини артиб ташланг. Шундан сўнг унга болалар тальки ёки вазелин суртинг. Бу усул айниқса лакланган пойабзаллар учун айни муддаодир.

 

5. Ўчирғич

Ўчирғич дафтардаги хатолардан ташқари, пойабзалнинг уринган жойларини ҳам янгилашга ёрдам беради: пойабзалнинг уринган жойини бир дақиқа давомида ўчирғич билан ишқалайсиз. Асосийси - бунда қаттиқ ўчирғични қўлламанг, чунки у вазиятни янада қийинлаштириши мумкин. Энг яхши вариант - оддий рангсиз қаламнинг учидаги ўчирғич.

 

6. Вазелин

Лакланган пойабзаллар учун яна бир самарали вариант. Озгина вазелин олиб, уни пойабзалга сингдириб суртасиз. Шундан кейин уни тоза нам мато билан артиб ташлайсиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ