Уй йиғиштириш бўйича 15 та амалий маслаҳат

Оммабоп 28-11-2014

Қуйида нима учун музлатгичга кўмир қўйиш кераклиги, тиш чўткаси билан тишлардан бошқа яна нимани ювиш мумкинлиги, таъмирлашдан сўнг полни нима билан ювса бўлади ва кир ювиш машинасида пинг-понг (стол тенниси) тўпчалари нима учун кераклиги ҳақида батафсил маълумотлар берамиз.  

Уйни биринчи чангютгич билан тозалаб, кейин чангини артган маъқул. Акс ҳолда, уйингизга яна чанг ўтириши мумкин.

Ваннани ишга кетишдан олдин ювиб чиқишга улгуриш амримаҳол, бироқ сиз ишга кетишдан олдин ҳожатхона унитазига тозаловчи суюқликни қуйиб, ишдан қайтгач чётка билан уни тезда тозалаб юборсангиз бўлади.

Агарда дезинфекциялаш ва яхшилаб тозалаш керак бўлган жойлар бўлса, тозалашни аввал улардан бошланг. Ушбу жойларга бунинг учун мўлжалланган воситаларни суртиб қўйиб, бошқа ишларингизни бажаришингиз мумкин. Албатта, бу воситаларнинг таъсир қила бошлашигача бироз вақт кутиш лозим (1 дақиқадан 5 дақиқагача).   

Қўл етиши қийин бўлган жойлар – бурчаклар, сантехникадаги, идишлардаги, маиший жиҳозлардаги кичик ўйиқчаларни тозалашда тиш чўткаларидан фойдаланиш мумкин. Албатта, бундан сўнг тиш чўткасидан фойдаланмаслик керак 

Телевизор ва уй техникасини салфетка билан артаётганда уларнинг экрани ва орқа юзаларига антистатик (юзалардан электр статик кучланишни бартараф қилиш учун мўлжалланган восита) сепиб боринг. Шунда уларга икки маротаба камроқ чанг ўтиради.  

Музлатгични ортиқча тозалаш ва ундаги ёқимсиз ҳидларни йўқотиш учун шамоллатишдан сизни халос этишда активлаштирилган кўмир ёрдам беради. 

 

Ошхонани тозалашга киришишдан олдин газ плитаси сиртида қотиб қолган доғларни юмшатиш учун уни ёғга қарши восита билан ишлаб чиқиш лозим. Доғлар юмшагунга қадар сиз идишларингизни ювиб туришингиз мумкин. 

Сиртларда доғ қолмаслиги учун уларни бетартиб ёки айланма йўналишда артмаслик керак. Яхшиси уларни горизонтал ёки вертикал йўналишда артинг. Агар сирт мураккаб тузилишга эга бўлса, унда уни тузилиши йўналиши бўйича артинг.      

Оддий латта ўрнига микрофибрадан фойдаланиб, анча вақт тежашингиз мумкин. 

 

Латтадан иложи борича унумли фойдаланиш учун уни тўрт буклаб олинг. Шу тариқа тўртта ишчи юза ҳосил бўлади ва бу билан латтани чайишга кетадиган вақтингизни тежашингиз мумкин.

Доғ ёки унча ифлосланмаган ерларни тозалашда губканинг абразив томонидан фойдаланмаслик керак, чунки у сиртга зарар етказиши мумкин. Яшил абразивга эга губкалардан эса ошхонани тозалашда умуман фойдаланмаслик керак! Бунинг учун оқ ёки кўк абразивли губкалардан фойдаланинг.

Яқинда уйини таъмирдан чиқарганлар учун маслаҳат: полдаги оқ қурилиш чангидан қутулиш учун уни аввал уксус қўшилган оддий сув билан (1 литр сувга 2 ош қошиқ нисбатда) ва шундан сўнг пол ювиш учун мўлжалланган восита билан артиб чиқиш лозим. Бу усул  пол сиртини идеал равишда тозалашга имкон беради. 

Агар ошхонангиздаги ҳавони сўриб олувчи қурилмага қандайдир кимёвий восита томонидан шикаст етган бўлса, бу нуқсонни беркитиш мумкин. Бунинг учун шикастланган юзани ўсимлик мойи билан артиб ташланг.  

Ҳамма идишларни ювиш учун мўлжалланган воситалар ҳам чашкангиздаги чой ёки қаҳва доғини бирдай яхши кетказа олмайди. Чашкалар оқариш ўрнига, сарғайиб қолади. Бу доғларни оддий ичимлик содаси ёрдамида кетказиш мумкин! Губканинг юмшоқ тарафига кичик миқдорда сода суртиб, идишни у билан артинг. Идишингиз  худди янгидай бўлади.   

Товада таом тайёрлагандан сўнг, уни иссиқлигида дарҳол совуқ сув билан ювманг. Чунки кейинчалик таом тагига оладиган бўлиб қолади. Товани совишини кутинг ва шундан кейингина уни ювинг.     

Қишда асқотадиган кичик бир маслаҳат: ичи патли курткани юваётганда кир ювиш машинасининг ичига ўнта пинг-понг тўпчасини солиб қўйинг. Шунда ювиш жараёнида пат юмалоқланиб қолмай, момиқлигича қолади ва курткангиз кўриниши бузилмайди.

Ўзбек аёллари уйни саранжом-саришта қилиб қўйишни боплаб қўйишса ҳам, мана ман деган миллат аёлларига уй тутиш бўйича дарс бериб қўя олишса-да, билгани зарар қилмас деган мақсадда шу маслаҳатларини беришга қарор қилдик.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ