Уйни таъмирлаш сирлари

Оммабоп 24-04-2015

Таъмирни ўзингиз қиласизми ёки уста чақирасизми, бу муҳим эмас. Сизга айтмоқчи бўлганимиз қоидалар ҳар қандай вазиятда озроқ бўлсада, пулингизни иқтисод қилишингизга ёрдам беради. 

Айни дамдаги иқтисодий инқирозга қарамай, қурилиш моллари дўконида савдолар анча чаққон... Таъмир – бу  маблағни тежаб сарфлашнинг энг мақбул усули. Қандай қилиб таъмирдан завқ олиш ва унинг натижасидан норози бўлмаслик мумкин?

Ҳар қандай таъмирлаш ғоядан бошланади. Фақат мақсад ва йўналишни иш бошлашдан олдинроқ тасаввур қилиш лозим. Иш давомида қабул қилинган қарор, муаммоларга ечим топса-да, уни ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш кеч бўлиши мумкин. Чунки  оддий кўринган нарсаларни бажариш катта қийинчилик туғдиради. 

Масалан, ошхона ва ваннахонаси бир бўлган хонадонлар учун, биринчи навбатда, ваннахонани таъмирлаш лозим. Сабаби оддий: деворни плита билан бир томонлама ёпиш орқали ундан электроповод ўтказиш мумкин эмас. Чунки девор ёриқ берганда плита тўкилиб кетиши мумкин. 

Рангни танлашда ёруғликни ҳисобга олиш лозим. Бўёқ, обой ёки бошқа қопламаларни бошқа ранглар билан уйғунлигини кўриб чиқиш учун намуна талаб қилинади. Албатта, оддий қиздирувчи ёруғлик лампаларига нисбатан ёруғлик сочувчи электр афзал. Қуёш ёруғлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. 

Энг яхшиси намунани уйга олиб келиш ва хоҳлаган вақтда керакли юзаликка қўйиб кўришдир. Бундай ёндашув замонавий манбалар билан хона ёруғлигини янада яхшилашга олиб келади. Акс ҳолда бошқа (ёруғлик ёки ранг) тўғри келмаслиги мумкин... Ҳар бир қопламада қандай  жиҳозлар бўлишини аниқ билиш лозим.  Ҳатто обой ва шкатуркаларда ҳам. Обой ва сувоқ қилинган  деворларни бурчак қисмларини мустаҳкамлаш учун пластик ёки металл ишлатилади. 

Пол ва девор қопламаларини ўрнатишда унинг юзасини тайёрлаб олиш жуда муҳим. Шуни инобатга олиш керакки,  ҳар бир қоплама маълум бир  қалинликка ва айрим вариантларга эга бўлиши мумкин. Масалан, плитка ўрнатишда керакли юзалардан текис иш юзаси ҳосил қилиш, талаб қилинган керакли юзани камайтиради. 

Масалан, ламинант ишлатилганда агар унга оғир мебель ўрнатиш кузда  тутилмаса  одатдаги стяжка қилиш мумкин. Бунда ёғоч панжара ёки ГВЛ ишлатилади. Иложи борича таъмир олдидан дизайнерга учраш ва 3D  пакетга бўлғуси хона расмини чизиш лозим. Бу янги интеърерга тўғри келмайдиган ёки мебелда мавжуд бўлган элементларни сотиб олиш ва ортиқча чиқимдан озод қилади. 

Шунингдек, қурилишда уч ўлчамли макетни қўллаш коммуникация тизимини ўрнатишни осонлаштиради. Агар қайси жихоз ва мебель қаерда туришини аниқ  тасаввур қилсак  кабель ва плинтуслар, ҳар хил розеткаларда иқтисод қилиш, агар янада қунт қилинса, мебель қопламаларини таъмирлашда пулни жиддий тежаш мумкин. 

Девор, шифт ва полларнинг ўлчамини ўлчам ва сифатига қараб тўғри олиш бироз қийин кечади. Шунинг учун керакли даражада эътиборли бўлинг. Шунинг учун яшаш майдончасини ўзгартириш айтиб бўлмайдиган даражада қийин бўлиши мумкин. Панелли уйларнинг ваннахонаси деворларининг энини 5 см. дан 7 см. гача камайтириш мумкин. Мебель элементларини  ўрнатишда ноқулайлик келиб чиқмаслиги учун қўшимча вариантлар ишлаб чиқиш лозим.  

Масалан, сотувчи билан ишлатилмайдиган қурилиш жиҳозларини алмаштириш  тўғрисида келишиб олиш зарур. Ҳатто ўлчовлар тўғри олинганига қарамай устадан яна қайта ўлчов олишни сўраш лозим. Мутахассис билан мукаммал ўлчаш ишларини ўтказиш ўз режасини олдиндан  тўғирлаб олишга ёрдам беради. Барча  жиҳозлар танланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлсада  таъмир қиладиган устани чақириш ва бу ҳолатда танланган жиҳозларни яроқлилигини маслаҳатлашиш лозим. Балки буни билиш (жиҳозлар таркиби) сизни  қайта уйлашга ва бошқа жиҳоз танлашга ундар. 

Пол плиткаси қопламалар ичида энг мустаҳкам материал ҳисобланади. Аммо у синиши мумкин (ошхоналарда). Шу боис қўшимча равишда гилам тушаш мақсадга мувофиқ бўлади.  Уста билан аниқ ўлчов ўтказиш режани тўғирлашга ёрдам беради. У пол ва девор қопламалари ҳамда плиткаларнинг аниқ ўлчами тўғрисида маслаҳат бериши мумкин. Таъмир вақтида кўпчилик ишлар  кўзга кўринмаслиги аниқ. Бу ишлар ҳақиқатда керакли ёки уста томонидан  ортиқча ва нотўғри  режалаштирилган бўлиши мумкин.  Барча бажарилган ишлар учун тўлов тўланади.  Шунинг учун уста билан ҳар бир ишни  бошидан охиригача  маслаҳатлашиб, кейин аниқ режа қабул қилиш керак. Балки айрим ишларни  ўзимиз бажаришимизга тўғри келар. Масалан,  парда ўрнатиш,  плинтус қоқиш. Булар арзимас кўринсада катта маблағ талаб қилиши мумкин.

Барча ишларни назорат қилиш лозим. Айниқса, ишларнинг юзасини тайёрлаш вақтида бу жуда муҳим.  Чунки хамма камчиликлар юзада аён бўлади. Нотекис грун қоплама ўрнатиш  ва ҳар хил рангли шпакелевка ишлатиш обой ва буёқларнинг рангини ўзгартириши мумкин. Нотўғри бажарилган бурчак ишлари ва нотекис юзалар мебель ва плитка ўрнатиш ишларида ҳалақит бериши мумкин. Юзаларнинг горизонтал текислиги муҳим аҳамиятга эга.  2 см. ли ўзгариш шкафларнинг эшикларини  қийшайиб қолишига олиб келиб, бунинг натижасида эшик очиб ёпилганда ноқулайлик туғдириши мумкин.

Олдиндан тўлов бу жуда яхши. Аммо бу ҳолатда бузилган жиҳоз ва нотўғри монтаж учун тўлашга тўғри келади. Агар иш сифатсиз бажарилса, умумий тўловдан маълум бир фоиз ушланиб қолиш керак ва буни олдиндан аниқлаштириш мақсадга мувофиқ. Шуни ёдда тутиш лозимки  монтаж- ҳам таъмирга киради. Ишларни бажариш ва қайта бажаришда кўзга кўринмайдиган  тешик, ёриқлар ва тирналган жойлар ҳосил бўлиши мумкин. Бу хил камчиликлар учун уста билан  олдиндан келишиб олиш керак. Қўшимча тўлов қилишга тўғри келсада, бажарилган ишдан завқ олиб кўнгил тўлади.

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ