Уйқусизликни енгишда қўл келадиган маслаҳатлар

Саломатлик 3-11-2016

Сўнгги пайда уйқусизлик урфга айландики, ҳаттоки у билан мақтанишга одатланишмоқда. Муҳим вазифа учун туни билан ухламай чиқиш муносиб фидойилик деб ҳисобланмоқда. Бироқ уйқу саломатлик, ақлий ва жисмоний фаоллик, метоболизм учун муҳим аҳамият касб этади.  У ҳаттоки, эрта қаришни олдини олиши мумкин. Сиз уйқуга тўлиқ вақт ажратяпман деб ҳисобласангиз ҳам, уйқу етарли бўлмаслиги мумкин. Стресс, қаттиқ чарчоқ, нотўғри овқатланиш — бари уйқу сифатига таъсир қилади. 

Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, тўлиқ уйқу сизга кун давомида ҳамроҳлик қилади.

 

Тўйиб ухламаслик нимага олиб келади


Кун давомида кўзни юммай, кўплаб касалликларни орттириб олиш мумкин.  Тушкунлик, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва ҳаттоки, вазн ортиши — барчаси  «иш» уйқисизлигининг оқибатига айланади.

 

Тушликдан кейинги одатларни тузатиш


Тушликдан сўнг бир пиёла қаҳва ичиш барчага ёқимли туюлиши мумкин, бироқ у тунги уйқуга "зарба" бериши мумкин. Тушликдаги одатларни назорат қилиш зарур, ахир организм уқуга аста тайёрлана бошлайди.  Шаҳар, кофеин ёки газ ичимликларнинг кўп истеъмоли  — нафақат метоболизмингизга, уйқу давомийлиги ва сифатига ҳам зарур.

 

Уйқу парҳези


Барчага маълумки, тунда тўйиб овқатланиш ошқозон учун зарар. Бироқ иштаҳа бу қоидага амал қилишни истамайди.Бургерлар, пицца ёки колани эсдан чиқариб, қонни триптофан билан тўлдирувчи творог ва банан тановул қилишга ўтинг.

 

Спиртли ичимликлар ичишни тўхтатинг


Бир бокал шароб уйқуни чақиришга ёрдам бериши мумкинбироқ бу уйқуга жуда ҳам зарардир. Алкоголь маҳсулотлари ҳар қандай ҳолатда ҳам зиён келтиради. Шу сабабли, озгина ичиш зарар қилмайди, деган  фикрларни ёддан чиқариш лозим.

 

Қайноқ ҳаммом ҳам зарарли


Оғир меҳнатдан сўнг қайноққина тузли ёки кўпикли ванна қабул қилиш фойдалими? Тўғри, кўпчилик шундай фикрда. Бироқ тана ҳароратининг ошиб кетиши уйқу учун фойдали эмас. Организм юқори ҳароратни худди душман каби қабул қилади ва фоллашиб, терморегуляция механизмини ишга туширишга ҳаракат қилади.

 

Смартфонларга тақиқ

 


Тунда чироқлар ўчганидан сўнг агарда сизда янгиликларни текшириб кўриш нияти пайдо бўлса, бу маълумотларни фильтрлаш билан боғлиқ муаммонинг аломатидир. Бу нафақат кўзга, балки соғлом уйқуга ҳам зарарлидир. Гаджетни парвоз режимига қўйиб, тинчгина уйқуга кетиш мақсадга мувофиқдир.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ