Узоқ умр кўришнинг янги сирлари очилди

Саломатлик 11-09-2018

Тоза ҳавода сайр қилиш инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади ва барвақт ўлим хавфини анча камайтиради. Шарқий Англия университети олимлари шундай хулосага келишди.

Илмий гуруҳ 290 миллиондан кўпроқ одам иштирок этган 20та давлатдан 140дан кўпроқ тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Университет олимлари яшил ҳудудларда чексиз бўлиш имконига эга бўлган ва тоза ҳавода кам вақт ўтказувчи мижозларнинг кўрсаткичларини солиштиришган.  

«Биз яшил дарахтлар орасида бўлиш соғлиқ учун турфа ва катта устунликларга эгалигини аниқладик. Бу иккинчи турдаги қанд касаллиги, юрак томир касалликлари, барвақт ўлим ва барвақт туғиш хавфларини камайтиради, уйқу давомийлигини узайтиради», деб айтилган тадқиқотда.  

Бундан ташқари, очиқ ҳавода сайр қилиш стресс даражаси, қон босими, юрак ритми ва соғлиқнинг умумий кўрсаткичларига ижобий таъсир қилар экан.  

«Яшил ҳудудлар яқинида яшовчи одамлар жисмоний фаоллик ва мулоқот учун кўпроқ имкониятга эга бўлсалар керак. Шу билан бирга табиий ҳудудларда мавжуд турли бактериялар иммун тизимга ижобий таъсир қилиши ва яллиғланишлар ривожланишини камайтиради», деб айтмоқда олимлар.

Мутахассисларнинг фикрича, сайр қилишнинг саломатликка ижобий таъсири сабабларидан бири ўсимликлар томонидан ҳосил қилинувчи ва бактериялар кўпайишини тўхтатувчи биологик фаол моддалар – фитонцидлар бўлиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, очиқ ҳавода бўлиш касалликлар олдини олишнинг ажойиб усули ва дори-дармон билан даволашнинг муқобили ёки унга қўшимча бўлиши мумкин. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ