Вақтингизни тўғри тақсимлашга ёрдам берувчи 7 маслаҳат

Маслаҳат 10-11-2016

Дунёда биз билишни истаган нарсалар жуда кўп, бироқ вақт кам. AdMe.ru кунингизни самарали ташкиллаштириш ҳамда ўйлаган барча ишларингизни амалга оширишга ёрдам берадиган 7 маслаҳат билан ўртоқлашди. 

 

Барча ишларингиз ва режаларингизни ёзиб боринг, ҳатто уларни эсдан чиқармаслигингизга ишончингиз комил бўлса ҳам

Кундалик ишларингиз, ўқигингиз келган китоблар, кўришни мўлжаллаган фильмлар рўйхатини тузинг. 

Харид қилиш керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳаттоки истаклар рўйхатини тузиш - бу кичик, лекин фойдали одат сизга ҳеч нарсани эсдан чиқармаслик ва барча ишларни тўғри режалаштириш имконини беради.

 

"Бекорчи" вақтни ақл билан сарфланг

"Бекорчи вақт" - бу юмушлар орасидаги бўшлиқлар: жамоат транспортида юриш, навбат пойлаш, дўстлар ва ҳамкасбларни кутишга кетадиган вақт. Вақтингизни телефондаги бефойда "ўйинчоқ"ларга сарфламанг, яхшиси анчадан бери ўқигингиз келган китоб мутолаа қилинг, ўзингиз билан хорижий тил дарслигини олиб юринг, маърузаларни ўқинг ёки скетчбукда расм чизинг. 

 

Рекламага вақтингизни сарфламанг - севимли фильмларингизни юклаб олинг ёки онлайн томоша қилинг

Бугунги кунда реклама телевидение эфирининг кўп вақтини олади, телекўрсатувлар ёки сериаллар реклама туфайли бир ярим баробар узоқ вақт давом этади. Қимматли вақтингизни тежанг, севимли телешоу, фильм ёки сериалингизни юклаб олинг - шунда сиз реклама кўришга ортиқча вақт сарфламайсиз ва бўш соатларингизни бошқа фойдали ишлар устида ўтказасиз. 

 

Кун давомида қилаётган ишларингизни ёзиб боринг ва таҳлил қилинг

Тажриба ўтказиб кўринг: 2-3 кун кетма-кет қилаётган барча ишларингиз ва уларга кетаётган вақтни ёзиб боринг. Шундан сўнг уни диққат билан ўрганиб чиқинг - ўшанда қимматли вақтингиз нималарга сарфланаётганини тушуниб етасиз. Почтани текшириш ёки ижтимоий тармоқларни саҳифалашга қанча вақт кетганини кўриб, ўзингиз ҳайрон қоласиз. 

 

Ўз мажбуриятларингиз ва ишларингизни яқинларингизга ишониб топширинг

Уй ишлари рўйхатини ўрганиб чиққач, уларнинг баъзиларини яқинларингизга топшириш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Масалан, турмуш ўртоғингиз сизнинг ўрнингизга чиқинди тўкишга чиқиб келиши мумкин, болаларингиз эса - ёшига тўғри келувчи уй юмушларини бажаришда ёрдам беришади. 

 

Кичик юмушларингизни кунма-кун тақсимланг

Баъзи ишларга кам вақт кетади: 5-15 дақиқа. Ана шундай юмушлар рўйхатини тузинг ва ҳар куни биттадан бажаринг. Бу жавондаги чангларни артиш ёки хона ўсимликларига сув қуйиш бўлиши мумкин. Ишларингизни бундай тақсимлаш йирик, кўп босқичли ишни осонлаштиришда ёрдам бериши шубҳасиз. 

 

Ҳолдан тойганда эмас, мунтазам равишда дам олинг

Ҳар бир соатнинг 10 дақиқасини дам олишга, ҳафтанинг бир кунини эса - буткул ўзингизга ажратинг. Шунда сиз камроқ чарчайсиз ва кўпроқ ишларга улгурасиз. Ёдингизда бўлсин, ишларингизнинг самарадорлиги сизнинг кучингизга боғлиқ, шу боис дам олиш учун вақтингизни қизғанманг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ