Вақтни тўғри тақсимлашда Стивен Кови усулини қўллаш

Маслаҳат 1-08-2016

Стивен Кови Бенжамин Франклин тизими издошларидан бири ҳисобланади. У - менежмент соҳасида дунёга машҳур эксперт ва коуч. Кови – профессионал нотиқ ва кўплаб китоблар муаллифи. Улардан бири Time журналининг энг нуфузли бизнес-адабиётлар рўйхатидан жой олган. 

Бу ўз давридан илгарилаб кетган “Юксак салоҳиятли кишиларнинг етти кўникмаси” китобидир. Кови уни 1989 йилда ёзган, лекин у 2004 йилги қайта нашрдан кейингина бестселлер мақомига эга бўлди. 


Кови концепцияси етти кўникма кетма-кетлигига асосланади. 

1. Пичоқни ўткирлаш, яъни доимо ўз устида ишлаш.

2. Синергияга эришиш, яъни ўзаро фойдали ҳамкорликка интилиш. 

3. Фаол бўлиш.

4. Аввал эшитиб, кейин эшитилишга ҳаракат қилиш.

5. Кўзланган мақсаднинг нима билан тугашини олдиндан тасаввур қилиб, кейин иш бошлаш. 

6. “Ғолибми-ғолиб” қабилида ўйлаш.

7. Ишни нимадан бошлаш керак бўлса, ўшандан бошлаш. 


Сўнгги кўникмани амалга оширишга вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг орасидан устуворларини аниқлаш матрицаси ёрдам беради. Кови уни АҚШнинг 34 ёшли президенти Дуайт Дэвид Эйзенхауэрдан ўзлаштирган. 


Барча вазифалар тўрт гуруҳга ажратилади:

1. Шошилинч ва муҳим (имкон қадар тезроқ бажариш);

2. Шошилинч бўлмаган, аммо муҳим (узоқлаштирилган дедлайнли стратегик вазифалар);

3. Шошилинч, лекин муҳим бўлмаган (тез бажариш керак, лекин кейинга қолдриш ёки бировга топшириш мумкин);

4. Шошилинч ҳам, муҳим ҳам бўлмаган (қоидага кўра, бундай ишларни учинчи шахсларга топшириш ёки умуман бажармаслик мумкин).

Самарадорликни ошириш учун куннинг боши ёки охирида олдингизда турган вазифаларни ёзиб олинг ва Эйзенхауэр (ёки Кови) матрицаси ёрдамида устуворлик даражасини белгиланг. Бунинг учун Eisenhower (iOS) ёки MyEffectivenessHabits (Android) иловаларидан фойдаланиш мумкин. Мутаносибликни сақлашга ҳаракат қилинг: 40 фоиз – муҳим шошилинч ишлар, 60 фоиз – шошилинч бўлмаган муҳим ишлар. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ