Вашингтонда Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг Керри билан учрашуви бўлиб ўтди

Жаҳон 4-08-2016

3 август куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг С5+1 шаклидаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.

С5+1 шакли доирасида Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдираётган АҚШ бизнеси вакиллари ва хусусий инвесторлар иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ