Винни-Пух — 90 ёшда

Кино 14-10-2016

1926 йилнинг 14 октябрида Лондонда британиялик ёзувчи Алан Милннинг Кристофер Робин исмли болакай, айиқ, Пятачок ва Ажойиб ўрмонда яшовчи бошқа жониворлар ҳақидаги китоби нашрдан чиқди. Ушбу китобнинг бош қаҳрамони Винни-Пух номини олган бўлиб, у бироз эртароқ - Милн ўзининг 4 ёшли ўғлини (Кристофер Робин) ҳайвонот боғига олиб келган ва унга Виннипег исмли айиқни (Биринчи жаҳон уруши йилларида Англияга Канада ветеринар корпуси рамзи сифатида келган) кўрсатган маҳал яратилган.

Болага ота-онаси томонидан совға қилинган юмшоқ ўйинчоқ ана шу айиқ шарафига номланган; Милн ўғли учун шу айиқ ҳақида турли ҳикоялар ёзарди. Винни-Пух ва унинг дўстлари ҳақида жами икки китоб чоп этилган - уларда болалар ётоқхонасидаги олам уй атрофидаги олам билан уйғунлаштириб берилган, ўйинчоқлар эса ҳатто Кристофер йўқлигида ҳам ўз шахсий ҳаётини яшайди. Кейинчалик, 1960 йилларда "Дисней" компанияси Милн персонажларининг китобдаги сюжетларга асосланган саёҳатлари ҳақида анимацион фильм ярата бошлади, бундай мультфильмлар ҳануз эфирга узатилмоқда.

МДҲ давлатларида Винни-Пух Борис Заходер таржимаси ва Фёдр Хитрукнинг уч мультфильми туфайли машҳурликка эришди - ҳали-ҳануз мультфильмнинг қайси версияси ("Дисней" ёки Евгений Леонов овоз берган "Союмультфильм" версияси) яхшироқ эканлиги борасидаги баҳслар тинмайди.

Мультфильмдан лавҳа (1969)

1928 йил. Алан Милн ва унинг ўғли Кристофер Робин 

Мультфильмдан лавҳа (1969)

Борис Диодоровнинг иллюстрацияси, 1986–1989

Борис Диодоровнинг иллюстрацияси, 1986–1989

А. Милн китобига Эрнест Шепард иллюстрацияси (1879–1976) 

А. Милн китобига Эрнест Шепард иллюстрацияси (1879–1976) 

Дисней мультфильмидан лавҳа 

Диснейнинг "Винни ва унинг дўстлари" (2011) мультфильмидан лавҳа

Винни-Пух тасвири туширилган марка, 1988 йил

Мультфильмдан олинган лавҳа акс этган марка, 2012 йил


Суратлар: ЦФА «Союзпечать», E.H.Shepard, Disney





МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ