Владимир Кличко чап қўл хук зарбаси билан Кубрат Пулевни "реанимацияга жўнатди"

Бокс 16-11-2014

15 ноябрь куни Гамбург шаҳридаги 16 минг томошабинни ўзида сиғдира оладиган улкан “О2 World Arena”да ташкиллаштирилган бокс кечасида WBА, WBО, IBF ва IBО камарлари соҳиби бўлган украиналик Владимир Кличко болгариялик Кубрат Пулев билан рингга чиқди.

Илк тўрт раунд давомида кичик Кличко рақибини 3 маротаба нокдаун ҳолатига туширди, лекин Пулев жангни давом эттиришга аҳд қилди. Бешинчи раундда эса Владимир уни бу қарори учун қаттиқ афсуслантирди, унинг чап қўл билан йўллаган зарбасидан кейин болгар боксчиси ётган жойидан кўтарила олмади. Уни кўтариб Гамбург марказий клиникасига олиб боришди.

Шифокор Штефан Боканинг маълум қилишича, Курбат Пулевнинг бурни синган ва бош мия фаолияти ҳам шикастанган бўлиши мумкин.

Лекин "йиқилган курашга тўймас" нақлига амал қиладиган Пулев ушбу жангдаги муваффақиятсизликка сифатсиз қўлқопда жанг қилганини сабаб қилиб келтирмоқда ва Кличко билан яна бир жанг ўтказиш истагини баён этмоқда. У келгуси сафар рақибини албатта нокаутга учратишга ваъда берган.

Манба: ria.ru



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ