Windows дастурий таъминоти функцияларини яхшилайдиган 7та дастур

Софт 12-06-2017

Мазкур бепул дастурлар Windows дастурий таъминоти ишлашини янада тезроқ ва қулайроқ қилишда ёрдам беради. Қуйида уларнинг хусусиятлари билан танишиб, юклаб олишингиз ҳам мумкин. 

1. Classic Shell

Тўртбурчак интерфейс пайдо бўлганига бир неча йил бўлганига қарамай, айримлар унга кўника олишмайди. Classic Shell дастури эса айнан шу тоифадагиларга тегишлидир. У замонавий амалий тизимларни Windows 7’да бўлган кўринишга айлантиради.

Classic Shell’ни юклаб олиш

2. 7+ Taskbar Tweaker

7+ Taskbar Tweaker Вазифалар панели функционаллигини ва унинг ташқи кўринишини назоратга олиш имконини беради. Эслатмалар, ойналар эскизлари, сичқонча тугмачаларининг ўнг, чап ва ўрта тугмалари босилиши ва кўплаб бошқа қулайликлар. 

7+ Taskbar Tweaker’ни юклаб олиш

3. Clover

Windows стандарт файл менежери файллар билан ишлашни сезиларли қулайлаштирадиган икки панелли интерфейсга эга эмаслиги сабаб кўпдан бери танқид қилинади. Clover қисман шу муаммони ҳал этишшга қаратилган. У ўрнатилганидан кейин «Проводник»да бир неча папкаларни бир вақтнинг очиш имконини берувчи вкладкалар пайдо бўлади. 

Clover’ни юклаб олиш 

4. Revo Uninstaller

Айтиш жоизки, компьютер дастурий таъминотига ўрнатилган дастурларни ўчириш бўйича тизим инструменти ҳар доим ҳам ўз вазифасини аъло бажаради дея олмаймиз. Чунки, унинг воситасида ўчирилган дастурларнинг турли қисмлари қолиб кетади. Биз сизга Revo Uninstaller дастуридан фойдаланишни тавсия қиламиз. У барча ортиқча файллар, каталоглар ва реестр калитларини ўчириб юборади. 

Revo Uninstaller’ни юклаб олиш 

5. Ditto

Барча клавиатура билан ишловчиларга илғор алмашув менежерига эга бўлиши фойдадан холи бўлмайди. Ditto энг яхшиларидан биридир. Унинг ёрдамида нафақат бир нечта ажратилган фрагментларни хотирада сақлаб қолади, балки алмашув буферидаги маълумотларни бошқа турли компьютерлар билан синхронлаштириши мумкин. 

Ditto’ни юклаб олиш

6. AquaSnap

AquaSnap — бу илова дастурлар ойналарини бошқаришни қулайлаштиради. Уни ўрнатгандан кейин иловаларни жойлаштириш бўйича экранда кўплаб имкониятлар пайдо бўлади. Клавиатура қисқартмаларига эга бўлгани сабабли сичқончасиз фойдаланиш мумкин. 

AquaSnap’ни юклаб олиш

7. Ultimate Windows Tweaker

Windows дастурий таъминоти юзлаб турли хил опцияларга эга. Уларнинг воситасида дастурий таъминотининг деярли барча аспектлари ва ташқи кўринишини созлаш мумкин. Бироқ, бу созлашларнинг ҳаммаси ҳам оддий фойдаланувчига маълум эмас. Кўплари реестрларнинг ички қисмларида ёки тизим дастурларида яширинган. Ultimate Windows Tweaker эса дастурий таъминоти, стандарт браузер ва бошқа қатор ўрнатилган дастурлардаги барча яширин имкониятлар эшигини очади. 

Ultimate Windows Tweaker’ни юклаб олиш



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ