“World Of Warcraft” қаҳрамони “Times Square” майдонида

Реклама 12-11-2014

11 ноябрь куни “Blizzard” компанияси “World Of Warcraft” ўйинининг бадиий реклама кўринишини намойиш қилди. Бу рекламада ўйин қаҳрамонларидан бири “Times Square” майдонида Нью Йорк шаҳрининг бош рамзи бўлгансариқ таксининг тепа қисмига ўз болтасини санчиб қўйган. Бу ҳақида “Wowhead” расмий фан-сайтнинг директори ўз микроблогида хабар берган

Бу манзаранинг атрофи полиция тасмаси билан ўралган. Тасмага ўйиннинг қўшимча қисми қўйилган сайтнинг адреси ва “#Warlords” хэштеги битилган. Таксининг ўзи ўйинга алоқадор нарсалар билан безалган. 

Машина ойнаси ўйиннинг янги қаҳрамонининг улкан болтаси билан синдирилган. Унинг ёнида логотип ва ўйин қўшимчасининг чиқиш куни туширилган синиқ баннер турибди. Автомобиль рақамлари ўрнида “WRCRFT”, деб ёзилган. 

 

Бу ўйин учун чиқарилган бешинчи қўшимча бўлиб, у “Warlords of Draenor” деб номланади ва у 13 ноябрь куни тақдим этилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ