Халтасига содиқ қария

Ғаройиб кишилар 2-01-2016

72 ёшли Мартин Маккаски 34 йилдан буён битта полиэтилен халтани ишлатади. Маккаски уни доимо курткаси чўнтагида олиб юради.

«Умуман олганда мен полиэтилен халталарни сақлашга ҳаракат қиламан – улар жуда қулай. Масалан, Прагада сотиб олган халтам бор эди, уни 1990 йилда сотиб олгандим. Афсуски йўқотиб қўйдим», — дейди Мартин.

Мартиннинг уйидагилар бу халта ҳақида яқиндагина билишди. 

«Унда оғир нарсаларни кўтариб бўлмайди, лекин озиқ-овқат дўконига бориш учун жуда қулай».

Мартин Маккаски замонавий полиэтилен халтани ўзининг «қарияси» билан солиштиради. Унинг доимий ҳамроҳи 34 йилдан буён хизмат қилади, янги халта эса биринчи марта магазинга борганидаёқ тешилиб қолди.

Хелен, жаноб Маккаскининг қизи халтани суратга олди ва бу суратни ўзининг “Facebook”даги саҳифасига жойлаштирди: «Менимча, бу ота-оналаримизнинг ўзига хос менталитетининг аъло намунаси. Улар ҳар бир буюмни кўз қорачиғидек асрашади».

Мартиннинг бу сурати ўтган асрнинг 80-йиллари бошида, жаноб Маккаски “ўлмас” халтани сотиб олган пайтларида олинган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ