Харажатларни назорат қилишнинг энг оддий ва безарар усули

Оммабоп 13-11-2017

Бюджетни режалаштириш — молиявий муваффақият гарови, бироқ бу зерикарли ва узоқ вақт талаб қиладиган иш, боз устига, бу бизга пулларимиз тугаб бораётганини ёдга солиб туради. Харажатларни режалаштиришнинг бошқа варианти ҳам бор. Forbes журнали бюджетни режалаштириш маркази Quad Cities идорасининг катта молиявий режалаштирувчиси Эндрю Сиверценнинг бу борадаги тавсиялари билан бўлишди.

Баъзан ҳатто бир ойлик бюджетни режалаштириш — бу маълум бир вақт бизга завқ бағишлаган, бироқ амалда даромадларимизга тўғри келмайдиган харажатлар учун жазо. Бироқ молиявий воситаларимизни назорат қилишнинг нисбатан безарар бошқа бир усули мавжуд. У молиявий маслаҳатчи Марти Кёрц томонидан ишлаб чиқилган. Кёрц одамлар пулларни одатда уч тоифага бўлишини кузатди: эски мажбуриятлар, кундалик харажатлар ва келгусидаги эҳтиёжлар. Даромадларни ушбу тоифалар бўйича тақсимлашни ўрганиб, ҳаётни бироз енгиллаштириш мумкин.

Тўловларни амалга оширишга сарфланувчи ва ўзингизга сарфлашингиз мумкин бўлган пулларни ажратинг. Бу "кўрпага қараб оёқ узатиш" имконини беради.

Қайд этилган харажатлар

Даставвал бундай харажатлар сизнинг йиллик даромадингизнинг ярмидан кўпини ташкил қилишига ишонч ҳосил қилинг. Шу суммадан келиб чиқиб, қандай уй ёки машина сотиб олишни, қандай хизматлар муҳимроқ экани борасида бир қарорга келиш мумкин. Қолган икки тоифага қанча пул қолиши шунга боғлиқ.

Мослашувчан харажатлар

Бу кундалик харажатлар: озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин, ўйин-кулги, шахсий буюмлар ва ҳ.к. Бу тоифага даромадларингизнинг тахминан 30 фоизи ажратилиши  керак. Бир йилда қанча пул сарфлашингизни ҳисоблаб, уни 52 (бир йилдаги ҳафталар сони)га бўлинг. Шунда бир ҳафта учун зарур сумма келиб чиқади.

Келгусидаги харажатлар

Мазкур тоифа даромадларнинг тахминан 20 фоизини ташкил қилиши керак. Унга пенсия жамғармалари, саёҳатга ажратилган пуллар, тиббий харажатлар ёки таъмирлов. Буларнинг ҳар бирига муайян ҳисоб рақами очиш ва йиғилган пуллардан келиб чиқиб, уларни нимага сарфлаш борасида бир қарор чиқарасиз. Келажак учун шундай ҳисоб рақамларига эга бўлсангиз, бировдан қарз олишга ёки кредит карталардан фойдаланишга тўғри келмайди.

Анъанавий ойлик бюджетни тузишдан фарқли ўлароқ, бу тизимни қайта кўриб чиқишга деярли ҳожат йўқ. Иш ҳақингиз ҳажми ўзгарганда ёки қандайдир катта харидни режалаштирсангиз, унга тузатиш киритиш керак, холос. Кундалик ҳаётда эса хариднинг қайси тоифага мансублигини аниқлаш ва унга пул сарфлаш ё сарфламаслик борасида бир қарорга келишгина қолади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ