Хельсинкидаги ғаройиб кутубхона

Саёҳат 23-02-2019

Финляндия пойтахти аҳолиси Европадаги энг ғаройиб кутубхона очилишини уч йил кутишди.

Library Oodi’да ҳамма нарса бепул: китоблар, кинотеатр, турли кўнгилочар машғулотлар, 3D-принтер ва бошқа кўп нарсалар.

Финляндияда ўқишни жуда яхши кўришади, ҳар бир боланинг мутолаа чиптаси мавжуд.

Маҳаллий ҳукумат кутубхоналарга катта кўмак кўрсатади. Oodi («Қасида») ҳам давлат маблағлари ҳисобидан очилган. Келинг, ундаги ғаройиб жиҳатларни кўздан кечирамиз.

Кутубхона Финляндия парламенти рўпарасида қурилган. Қурилишда энг илғор технологияларни қўллаган ҳолда пўлат ва шишадан фойдаланилган.

Бино шаҳарнинг ҳақиқий безагига айланди. Кутубхона мажмуаси 3 қаватдан иборат. Бино ичкарисига ёғоч билан ишлов берилган, панорамали ойналар эса табиий ёруғликни таъминлайди.

Лойиҳа ижодкорлари мутолаа учун қулай ҳудуд яратишган, бироқ унга меҳмонхона кўриниши берилган. Бинонинг биринчи қаватида кинотеатр, маъруза ва оммавий тадбирларни ўтказиш учун заллар жойлашган. Шунингдек, у ерда ўзингиз билан олиб келган егулигингизни истеъмол қилиш мумкин бўлган қаҳвахона ҳам бор.

Иккинчи қаватда машғулотлар учун устахоналар, компьютерлар, нусха кўчириш қурилмалари, 3D-принтерлар, тикув машиналари, электр анжомлари мавжуд. Агар мусиқани ёқтирсангиз, замонавий студияда овоз ёзишингиз ҳам мумкин.

Мажмуанинг учинчи қаватида барчамиз учун одатий кўринишдаги, китоб жамғармасига эга катта кутубхона жойлашган.

Хонани безатиш учун табиий пальмалардан фойдаланилган. Улар бетакрор қулайлик ва экзотик муҳитни берган ҳолда ёғоч бочкаларда ўсади.

Болалар учун бино ички қисмида нафақат ўйин хоналари, балки диван, кресло, микротўлқинли печ ва йўргаклаш столлари қўйилган махсус бурчаклар ҳам бор.

Бинода чекиш, техника ёнида овқатланиш ва ётиб ухлаш мумкин эмас. Бинода турли тадбирларни ўтказиш мумкин.

Китоблар китобхонларга 5 та робот ёрдамида етказилади.

Кутубхона штати 54 кишидан иборат. Бундан ташқари, штатда олим итлар ҳам бор. Жониворлар эндигина ўқишни ўрганаётган болалар олдида сабр билан ўтиради. Руҳшунослар фикрича, бу каби кўмак болаларга ўқишни тезроқ ўзлаштиришда ёрдам беради.

Кутубхонада рюкзак, устара, тиш пастаси, йиғиладиган пичоқлар, таъмирлаш учун анжомлар, дурбинлар, болалар креслолари, стол ўйинлари, автомобиль, чанғи учун товарларни ижарага олиш мумкин. Бу рўйхатни чексиз равишда давом эттириш мумкин.

Кутубхона бошқарувчисининг айтишича, бу каби хизматлар ташрифчилар уйларини кераксиз буюмларга тўлдирмасликлари ва зарурият туғилганида барча буюмларни бепул олишлари учун йўлга қўйилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ