Хитой яна ҳайратга солмоқда: дунёдаги энг катта аэропорт қандай бўлади?

Саёҳат 28-02-2019

Дунёдаги мукаммал қурилиш объекти ҳақидаги янгиликлар Хитойдан келишига дунё ўрганиб қолди. Осмоности мамлакати иқтисодиёти тезкор суръатлар билан ўсиб бормоқда, аҳоли ва мегаполисларнинг тобора ривожланиши эса инфратузилма ва шаҳар муҳитига катта маблағ киритишга мажбур қилмоқда. Дунёнинг етук муҳандис ва архитекторлари навбатдаги лойиҳани амалга оширишда иштирок этишга шошилмоқдалар, демак, бу ерда ақл бовар қилмас ҳар қандай лойиҳани ҳам амалга ошириш мумкин.

Ҳозирги кунда Хитойда навбатдаги улкан объектнинг қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. У қурилгач, дунёнинг барча рекордларини қўлга киритади. Пекиндаги янги халқаро аэропорт биноси йўловчиларни ўтказиш қобилияти – йилига 100 миллионгача киши кўрсаткичи билан сайёрадаги барча ҳаво бандаргоҳларини ортда қолдиради. Терминалдан шу йилнинг куз фаслида қисман фойдаланила бошланади, қурилишнинг тўлиқ тугалланиши эса 2022 йилга мўлжалланган.

Пекиндаги Дасин аэропорти пойтахт туманларининг барча транспорт оқимлари кесишган жойга айланади, бу эса сайёҳлар ҳаётини максимал даражада қулай қилиши лозим.

Пекиннинг чекка ҳудудида улкан қурилиш бошланишининг асосий сабаби: мавжуд пойтахт аэропорти тобора ўсиб бораётган йўловчи оқимини «эплай олмаяпти». Ҳаво линияларидан ташқари, 700 минг кв.метр майдонда юқори тезликдаги темир йўллар ва автомагистраллар ҳам туташади. Терминал майдони янги рекорд саналади, аэропорт ҳудудининг ўзи эса деярли 50 км. кмни эгаллайди. Бу каби улкан объект эвазига уйи қурилиш ҳудуди ёки ҳаво кемаларининг шовқинли таъсирига тўғри келган 20 мингга яқин аҳолини кўчиришга тўғри келди.

Қурилаётган Пекин аэропорти нафақат янги инфратузилма имкониятлари, балки батамом бетакрор архитектура ечимлари билан ҳам қизиқарли. Лойиҳа муаллифи - Захи Хадид архитектура бюроси. У  бутун дунёда жойлашган ёрқин, ностандарт ишлари билан донг таратган. Терминал биноси юлдуз шаклида бўлиб, унинг ҳар бир нурида ўзига хос мавзу ҳудуди жойлашган бўлади. Унинг ичи ҳам шунга мос тарзда безатилади. Терминалнинг ушбу қисмларини хитойча боғ, чинни ишлаб чиқариш ёки шойига расм солиш миллий анъаналари асосида безатиш режалаштирилмоқда. Ички дизайн ташрифчиларда улар қаерда экани борасида ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Қизиқарли интерьер ечимларидан ташқари бинода энергия истеъмолини камайтириш учун табиий ёритиш ва вентиляция имкониятларидан максимал даражада фойдаланилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ