Хитойда чиқиндини йўқотиш учун сувараклар армияси етиштирилмоқда

Ажабтовур воқеалар 22-01-2019

 

ХХРда чиқинди муаммосини ғаройиб усулда ечишга қарор қилишди. Мамлакатдаги махсус заводларда чиқиндилар билан боқиладиган миллиардлаб сувараклар етиштирилмоқда. Ҳашаротлар чиқинди билан озиқланишга ўрганишлари керак, дея хабар бермоқда Vice.

Цинан шаҳрида жойлашган ана шундай «суварак фабрикалари»дан бирида миллиард дона суварак суткасига 50 тонна органик чиқиндиларни еб битиради. Озуқа ҳашаротларга махсус қувурлар орқали етказилади.

Хитойлик тадбиркорлар бутун мамлакат бўйлаб суварак заводларини қуриш истагида. Ҳашаротлар ўлганидан кейин уй ҳайвонлари учун озуқа сифатида юборилади. Чунки уларда оқсил кўп.

Статистикага кўра, Пекин аҳолиси кунига 25 минг тоннадан ортиқ чиқинди чиқаради. 2017 йилда Хитой пойтахти аҳолиси 9 миллион тонна чиқинди «ишлаб чиқарган». Бу кўрсаткич ҳар йили ўсиб бормоқда. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ