Хитойдаги ижодкорлар қишлоғига саёҳат

Саёҳат 25-10-2018
Фото: ARTSY

Хитой имиджининг таркибий қисмини қалбаки буюмларни ишлаб чиқариш ҳам ташкил қилади. Уларнинг сифати турлича, бироқ дунё бўйлаб тарқалган.

Санъат ҳам рассомчилик асарлари нусхаларини яратиш индустриясига айланган. Уларни чизиш Дафен номли қишлоқнинг асосий фаолиятидир. Бу ерда машҳур рассомларнинг турли мамлакатларда сотиладиган асарлари яратилади. Нусхаларни яратиш бизнесга айланган.

Фото: ARTSY

Дафен рассомлар маскани қишлоқ эмас, Шэньчжэнь шаҳри ташқарисидаги оддий ихчам туман. У ерда Ғарбий Европа санъат асарлари дурдоналарини оммавий равишда яратишни ўзининг касби деб билган ярим миллион рассомлар истиқомат қилади. Йил давомида улар беш миллионгача сурат ишлаб чиқаришади. Ғаройиб нусхаларни меҳмонхона, дўкон ва турли мамлакатлар галереяларида осиғлиқ ҳолда учратиш мумкин.

Фото: ARTSY

Мазкур сурат фронти ишчилари ўз ишини нотўғри деб ҳисобламайди. Бундан ташқари, маҳаллий қонунларга кўра, бу – қонуний бизнес.

Тор кўчалар бўйлаб устахоналар қаторлари жойлашган бўлиб, у ердан шахсий танловга асосан исталган асарни сотиб олиш ёки уни чизишга буюртма бериш мумкин. Суратлар обрўли рассомчилик академияси дипломига эга меҳнаткашлар томонидан яратилган. Улар бир типли суратларни яратишдан бошқа яхшироқ иш топишга муваффақ бўлишмаган.

Фото: ARTSY

Бу ерда иш қизғин: кимдир столда ўтириб, чизмалар чизмоқда, бошқа биров мольберт ёнида ижод қилмоқда, яна бошқа рассом эса рассомчилик материаллари билан савдо қилмоқда. Рассомлар ёнида нусха кўчирилаётган суратларнинг асл нусхасининг фотоси бўлади.

Деярли ҳар бир асар юқори сифатли: ахир уста бир турдаги суратларни кундалик равишда ишлаб чиқариб, қўлини “пишитган”.

Фото: ARTSY

Ижодий маскан тарихи 90-йилларда бошланди. Ўшанда шаҳарга чизишни хуш кўрадиган тадбиркор Хуан Цзян томонидан бошқарилган 20 кишидан иборат рассомлар гуруҳи ташриф буюрди. Уларнинг мақсади санъат асарларини оддий фуқаролар сотиб олиши учун арзон нархга сотиб, “штамплаштирилиш”ни йўлга қўйишдан иборат эди.

Фото: ARTSY

Илк кўчиб келган рассомлар

Иш даромадли тус олди. Нусхаларни харид қилишга доимий равишда ўсиб борувчи талаб ишга янги истеъдод вакилларини жалб этишни тақозо этарди.

Бизнеснинг муваффақияти ҳақида қуйидаги кўрсаткичлар гувоҳлик беради: бугун барча қалбаки нусхаларнинг 60 фоизи Дафенда тайёрланади.

Фото: ARTSY

Бу жараённи ўз кўзингиз билан кўрмагунча ижодкорларнинг иш ҳақи тўғрисида гапириш мушкул. Чжао рассомларнинг сўзларига кўра, у Ван Гогнинг 70 мингта расмларини сотишга муваффақ бўлган. Уларнинг ҳар бири 30 доллардан 230 долларгача баҳоланган.

Интернетда рассом ойига 800 мингдан 100 минг долларгача ишлаб топиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар бор.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ