Хитойлик қиз йигитни оила қуришга кўндириш мақсадида 900та таксини ижарага олди

Ажабтовур воқеалар 21-03-2017

Хитойнинг Чжоушань шаҳрида қиз томида электрон реклама таблоси бўлган 900та таксини ўз қаллиғига оила қуриш таклифини билдириш мақсадида икки соатга ижарага олди, деб хабар бермоқда china.org портали.

Таксилардаги рекламага жавоб берувчи компания менежерининг айтишича, қиз тахминан 1,5 минг долларни 16 март куни икки соат давомида “Чжан Цзяньфэн, мен сенга турмушга чиқишни хоҳлайман, менга уйланасанми?” ёзуви чиқиб туриши учун тўлаб берган.

Порталнинг таъкидлашича, шундан сўнг қиз қаллиғи билан боққа келган ҳамда у ерда йигитга “Мен бунга тайёрман, сен менга уйланасанми?” дея савол берди. У эса рози бўлган. Портал маълумотига кўра, боғда уларнинг дўстлари ҳам бўлган.

Аввалроқ Хитойнинг яна бир фуқароси севган қизидан ноодатий усулда унга турмушга чиқишни сўрагани ҳақида хабар бергандик. У қизга тўй совғаси сифатида 33 тонналик тошни келтирди, тошнинг метеорит эканлиги тахмин қилинган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ