Хитойнинг Ўзбекистондан мағлубияти Си Цзиньпин орзусини чиппакка чиқариши мумкин

Футбол 18-10-2016

Футбол бўйича Хитой терма жамоасининг уруш гирдобидаги Сурия термаси ва сўнгра Осиёнинг унчалик ҳам кучли бўлмаган Ўзбекистон термасига мағлуб бўлиши ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг орзусини чиппакка чиқариши мумкин. У, мамлакатни футбол бўйича супердавлатлардан бирига айлантириш ҳамда 2002 йилдан бери иккинчи бор ЖЧда иштирок этиш режаси амалга ошишини кутган эди. 

Мамлакат термасининг сўнгги икки турда мағлубиятга учраши ортидан Хитой маҳаллий нашрлари терма жамоага танқид ўқларини аёвсиз ёғдирмоқда, деб ёзади Financial Nimes-Week нашри. 

Хусусан, Хитойнинг Global Times нашри, мамлакат термасига футболни тарк этиб, пинг-понг ўйнашни маслаҳат берган бўлса, Жейбо газетаси “умидсиз хитойлик мухлислар қандай қилиб ҳамон шундай арзимас жамоани қўллаб-қувватлашлари мумкин?”, деб ёзади. 

Миллий терма жамоа бош мураббийи Гао Ҳангбо ўтган ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасига 0-2 ҳисобида мағлуб бўлгач, истеъфога чиқишини билдирган эди. Хитой мамлакати эса, ўзининг гимнастикадаги етакчилигига қарамай, миллионлар ўйини бўлмиш футболда 2002 йил натижасини такрорлай олганича йўқ. 

Футбол мухлиси бўлган мамлакат раҳбари Си Цзиньпиннинг 2011 йили сўзлаган нутқи ҳам терма жамоанинг чиройли ўйин кўрсатишига ёрдам бермаяпти. У футбол борасида учта: ХХР термасининг жаҳон чемпионатига чиқиши, Хитойнинг ЖЧга мезбонлик қилиши ва чемпионат ғолиблигини қўлга киритиш орзуси борлигини билдирганди. 

Шундан сўнг, давлат раҳбари 2020 йилга қадар мамлакатда 20 мингта футбол машғулотлар маркази ва 70 минг майдон фаолият кўрсатишини билдирганди. 

Сўнгги йилларда, Хитой футболини ривожлантириш ҳамда янада оммалаштириш борасида ташланаётган қадамлар, хусусан хорижий футболчиларни мамлакат миллий биринчилигига таклиф этилаётгани, жамоаларни обрўли мураббийлар бошқараётганига қарамай, булар ҳозирча ўз самарасини бераётгани йўқ, деб хулоса қилади Financial Nimes-Week нашри.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ