Хонангиз кўркини бузадиган кичик хатолар

Оммабоп 17-11-2016

Қанча ҳаракат қилмайлик, қанча ўзгартиришлар киритмайлик, биз яшаётган уйимиз хоналари журналдаги гўзал апартаментларга ўхшамайди. Барча қоидаларга риоя қилинса ҳам, рисоладагидек тартибга келтирилса ҳам, нимадир етишмагандек, гўё.

Турар жойларни жиҳозлашда баъзи хатолар, камчиликларга йўл қўйиш ажойиб интерьерни ҳам бузиши мумкин. Шу хатоларни эса эътиборингизга тақдим этамиз.

 

Совуткичдаги магнитлар

Совуткичга ёпиштирилган магнитлар ошхонага визуал тартибсизлик бағишлайди. Коллекционерлар учун яхши бир йўл мавжуд: муҳим воқеа ва хориж мамлакатларни ёдга солувчи бундай эсдаликларни махсус магнит доскалар ёки магнит деворларга ёпиштириш мумкин.

 

Сувенирлар

Сувенирлар уйнинг кўринишига ўз ҳиссасини қўшади. Фақат уларни магнитлар каби ёпиштириб бўлмайди. Уларни тартибли жойлаштириш ҳам маҳорат талаб этади: жавон устида фақат чойнак ва шунга ўхшаш турли қутичалар турсин. Ёки давлатларнинг архитектура жамланмалари.

 

Идиш-товоқ ювиш воситалари

Дизайнерлар фикрича, сизнинг ошхонангиз агар ювиш воситалари ўз ўрнида жойлашса орзудаги маконга айланади. Кўп марталик дозаторлар ошхона интерьерига мослаб олинса, улар тозалаш воситаларини тоза сақлашга ҳам ёрдам беради.

 

Буюм ва кийимларни дазмол доскасида сақлаш

Айримлар дазмол доскасидан нарсаларни тахлаш учун фойдаланади. Дизайнерлар дангасалик қилмасдан барчасини олиб, махсус жойга қўйишни маслаҳат беришади. Кийимларни дазмоллашда ёрдам берувчи бу буюмни сақлаш учун бир неча инновацион ечимлар ўйлаб топилган.

 

Кираверишда бир қанча оёқ кийимлар

Афсуски,об-ҳаво шароити туфайли бир қанча оёқ кийимларни кийишимизга тўғри келади. Бироқ экспертлар барча этиклар, кроссовкалар, туфли ва бошқа оёқ кийимларини беркитиш учун айёрона усулларни ўйлаб топишни маслаҳат беришади. Натижада, жой бўшайди, уй чиройи очилади.

 

Ҳаммомдаги ранг-баранг сочиқлар

Сиз тутадиган сочиқлар ҳаммом интерьерига мос тушса айни муддао бўлади. Ранг-баранг сочиқлар нафақат тартибсиз кўринади, балки хона услубини ҳам бузиб туради.

 

Спорт ускуналари

Агарда сиз бир йилдан бери велотренажерда шуғулланмаган бўлсангиз, балки унинг кераги ҳам йўқдир. Агарда у сизга зарур бўлса, уни чеккароқ жойга олиб қўйиш тавсия қилинади. Сабаби, чарчаган вақтимиз у тайёр кийим иладиган жавон вазифасини бажаради, бу эса ўз навбатида уй кўркини бузади.

 

Чойшаблар

Агар ётоқхонада суратлар ёки антиквар соатлар бўлса, леопардли чойшаблар бироз ғалати кўриниши мумкин. Тавсиялар иккита: доимий тарзда чойшабларни ўзгартириб туриш ёки хона дизайнига мос, хушбичим матолар ўрин-кўрпаларини тиктириш.

 

Ошхонадаги майда нарсалар

Зираворлар ва ёғни ҳам қадоғидан ажратиб, чиройли ва топиш осон бўлган банка ёки идишларга солиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Сабаби, бу вақтни ҳам тежайди, тартибни ҳам ушлаб туради.

 

Болалар ўйинчоқлари

Албатта, болалар бор уйда тартибни сақлаб туриш жуда мушкул. Бироқ болаларни ҳам ёшликдан тартибга, озодаликга ўргатиш мумкин, масалан, рангли идишлар болаларга тартибли ва ўз ўйинчоқларига эътиборли бўлишига ёрдам беради. Хона эса чинакам дизайнерлик намунасига айланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ