Хурмонинг 10 фойдали хусусияти

Саломатлик 15-11-2016

Хурмо кўплаб фойдали микроэлементларга эга. Малакали шифокор-парҳезшунос Людмила Денисенко КП нашрига берган интервьюсида бу мева ҳақида шундай дейди: "Хурмодаги глюкоза ва фруктоза миқдорининг кўплиги туфайли унинг меваси билан чанқоқни қондириш мумкин. Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади".

 

1. Саратонга қарши табиий восита

Хурмо меваси худди қовоқ, ўрик ва бошқа сариқ-оловранг мевалар ҳамда сабзавотлар каби ёш билан боғлиқ ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмо меваси таркибида жуда кучли аксилоксидант моддаси ҳисобланувчи юқори миқдордаги бета-каротин мавжуд. У ҳужайра тузилмаларини бузувчи эркин радикаллар билан курашади. 

 

2. Буйракдаги тошларни туширади

Хурмо таркибидаги магний буйракда тошлар пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузларини чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бу мева сийдик ҳайдаш ва тетиклаштириш хусусиятига эга. 

 

3. Юракка фойда

Хурмо юрак касалликларига йўлиққан кишилар учун фойдали, чунки унда калий кўп. У тўғри маънода валокардиннинг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3тадан хурмо мевасидан истеъмол қилиб, юрак соҳасидаги оғриқларни анчагача унутиш мумкин. Бундан ташқари, шотландиялик олимларнинг таъкидлашича, хурмо атеросклероз билан курашиш борасида ҳатто олмани ҳам ортда қолдиради.


4. Томирларга ижобий таъсир кўрсатади

С ва Р витаминларига бой хурмо томирларга ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг фаолиятини мустаҳкамлайди. Шифокорлар варикоз касаллиги ҳамда милкларнинг қонаши безовта қилувчи кишиларга айнан шу мевани истеъмол қилишни тавсия қилишади. 


5. Стафилококкда ёрдам беради

Ичак таёқчаси ва стафилакоккни даволашда бактерицид таъсирга эга. 


6. Диареядан халос этади

Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишга ёрдам беради. 6та хурмо мевасини майда бўлакчаларга бўлиб, уларни (3 ст.) қайнаб турган сувда 20 дақиқа ушлаб туринг (қопқоғи ёпиқ ҳолатда). Димламани тиндиринг ва ҳар 4 сотада 0,5 литрдан ичинг. 


7. Қон босими ошишига қарши

Гипертонияда (қон босими ошганда) ва шишиш кузатилганда, хурмо баргаларини ювиб, қуритинг ҳамда уни майдалаб, кукун ясанг. 5-7 кун давомида овқатдан сўнг 1/4 чой қошиқда қабул қилинг. 

 

8. Камқонликда кўмакчи

Хурмо темир моддасига бой, шу боис камқонликда унинг шарбати кунига 2 марта овқатдан олдин, 50-100 мл'дан тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, ишчанлик фаолиятини оширади. 

 

9. Йўталдан чора

Йўтал безовта қилганда томоқни 3,5 ош қошиқ илиқ сув билан аралашган хурмо шарбати билан чайиш фойда беради. 

 

10. Юзга ниқоб

Хурмо меваси ва тухум сариғини аралаштириб, ясалган ниқоб муаммоли ва тошмаларга мойиллиги бўлган юз териси учун бебаҳо ёрдачи ҳисобланади. Шунингдек хурмо тери қаришининг илк белгилари билан курашади. 


Унутманг!

Осон ҳазм бўлувчи қанд миқдорининг юқорилиги сабаб, хурмо семизлик ва қандли дабетдан азият чекувчи кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, мутахассислар бу мевани яхшилаб пишганидан кейингина истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро унинг "етилмаган" меваси истеъмоли ичакдаги жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ