«Янги нефт»га ким эгалик қилади?

Интернет 20-02-2019

Қайси мамлакатлар маълумот ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади? McKinsey компанияси прогнозларига кўра, сунъий идрок маълумотларидан фойдаланиш 2030 йилга келиб жаҳон иқтисодиётига 13 трлн доллар олиб келиши лозим. Шунинг учун ХХ  аср иқтисодиётида нефть кучлар тартибини белгилагани каби маълумотлар ҳам дунёда янги тартибни ўрнатишда аҳамиятли ўрин тутади.

Фото: Getty Images

Мазкур тадқиқот Тафтс университети қошидаги Флетчер мактаби «Digital Planet» ташаббуси ва Mastercard компанияси ҳамкорлигининг натижасидир. Унда 30 та давлатдан олинган қуйидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

  1. Мамлакатдаги интернет фойдаланувчиларининг сони, 2017 й (Манба:Euromonitor)
  2. Интернет-трафик ҳажмининг мамлакатга тўғри келадиган ялпи кўрсаткичи (симли ва мобиль). У Cisco ва Халқаро электротармоқ иттифоқи билан биргаликда яратилган таҳлилий маълумотлар тўплами ёрдамида аниқланди.
  3. Терабайтлардаги IP-трафик, 2017й. (Манба: Cisco)
  4. Юқори тезликдаги терабайтлардаги мобиль интернет трафик+юқори тезликдаги терабайтлардаги симли интернет-трафик (Манба:Халқаро электротармоқ иттифоқи)
  5. 1-рақамлига ўзгартирилган 2-рақамли кўрсаткич киши жон бошига интернет-трафикнинг истеъмол қилинишини беради.

Дунёдаги эҳтимолдаги янги кучлар тартибини баҳолашда қуйидаги мезонлардан фойдаланиш зарур. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, маълумотларни олиш имконияти асосий мезон сифатида қолиши лозим. McKinsey томонидан аниқланган сунъий интеллект (СИ)нинг ижобий таъсир қилишини чеклайдиган 18 та омилдан 6 таси маълумотнинг мавжудлиги, ҳажми, сифати ва ундан фойдаланишнинг қулайлиги билан боғлиқ.

Қуйида келтирилган чизмада тадқиқот давомида ўрганилган 30 та мамлакат жойлаштирилган.

 

 

АҚШ юқори натижалар кўрсатаётган бир вақтда, Хитой кенг тарқалган фикрларга зид тарзда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда (агар СИни муваффақиятли қўллаш келажакда зарурий мезон ҳисобланса). Европа иттифоқини (ҳозирча унинг таркибида Буюк Британия бор) ўрганадиган бўлсак, у АҚШ билан рақобат қила оладиган асосий маълумот ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади. Бундан ташқари, иккинчи ўринни Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия асосан қайта ишланмаган маълумотларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобига эгаллаши мумкин. Умуман олганда улар маълумотларни олишдаги чекловлар сабаб қийинчиликларни бошдан ўтказишади.

Маълумотлар очиқлиги ва мобиллигининг юқори даражаси билан ажралиб турадиган Янги Зеландия ва йирик иқтисодий иттифоқларга кирмайдиган (Жанубий Корея каби) кичик мамлакатлар ҳақида ҳам ўзига хос хулосалар қилиш мумкин.

Бу мамлакатларга бошқа «очиқ» мамлакатлар билан маълумотларни тарқатишга тегишли бўлган савдо битимларини имзолаш фойдали бўлади. Улар ана шу йўл билан фойдаланувчилар сони ва жами истеъмол қилинаётган интернет-трафигига тегишли бўлган табиий чекловларни енгиб ўтишлари мумкин. Бу каби савдо битим ва маълумотларни алмашиш тўғрисидаги келишувлар қандай шаклда бўлиши ҳали маълум эмас, бироқ уларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли катта. Айниқса, ялпи маълумотлар маҳсулоти бошқа исталган маҳсулот каби қимматга эгалиги тан олинса.

Шубҳа йўқки, вақт ўтиши билан СИни қўллашнинг янада юқори қийматга эга бўлган янги усуллари пайдо бўлади.

Қуйида эса мураккаблик ва маълумот олиш имконияти ҳисобга олинган чизма акс эттирилган.

 

Ва ниҳоят, тўрт мезоннинг бари муҳим саналган сценарий ўрганилган. Агар уларнинг барчасига бир хил оғирлик берилса, янги маълумотлар ишлаб чиқарувчилари ва жаҳондаги янгиланган тартибга эга бўламиз:

  1. АҚШ
  2. Буюк Британия
  3. Хитой
  4. Швейцария
  5. Жанубий Корея
  6. Франция
  7. Канада
  8. Швеция
  9. Австралия
  10. Чехия Республикаси
  11. Япония
  12. Янги Зеландия
  13. Германия
  14. Испания
  15. Ирландия
  16. Италия
  17. Португалия
  18. Мексика
  19. Аргентина
  20. Чили
  21. Польша
  22. Бразилия
  23. Греция
  24. Ҳиндистон
  25. ЖАР
  26. Венгрия
  27. Малайзия
  28. Россия
  29. Туркия
  30. Индонезия

Юқорида намойиш этилган чизмалар СИ учун келажакда муҳим бўладиган маълумотларни ишлаб чиқарувчи асосий мамлакатлар ҳақида. 

Маълумотлар замонавий иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи саналади ва келажак иқтисодиётида янада аҳамиятли ўрин тутади. 2017 йилда Economist журнали эндиликда нефть эмас, маълумотлар энг қимматли жаҳон ресурси саналади: «югуришга борасизми, телевизор томоша қиласизми ёки тирбандликда турасизми, сизнинг деярли барча фаолиятингиз рақамли из – маълумотларни қайта ишлаш корхоналари учун хомашё қолдиради». Ана шу маълумотларни ўрганиш ёрдамида ўрганилган алгоритмлар глобал транформацияга олиб келади. Эҳтимол, ундан дунёдаги янги тартиб, шунингдек янги «ЯИМ» - ялпи маълумотлар маҳсулоти юзага келади. У давлат қудратини ва фаровонлигини ўлчашнинг янги бирлигини акс эттиради. Ушбу янги ландшафт қандай кўринишда бўлишини аниқлаш вақти етиб келди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ