Янги тренд: бутилкадаги тухум

Ажабтовур воқеалар 26-03-2019

Товуқ тухумларини бутилкага солиб сотиш ғояси у қадар янги эмас. Бир неча йиллар аввал Европа супермаркетларида тухумнинг сариғи ва оқи ҳамда фақат оқи солинган бутилкаларни учратиш мумкин эди.

Буни таомларни тайёрлашни соддалаштириш, шунингдек ўзини ёғлар истеъмолидан чеклайдиган кишилар учун амалга оширишган. Ахир маълумки, тухум сариғида ёғ миқдори кўп. Бироқ маҳсулот оммавийлашмагани учун ишлаб чиқаришдан олиб ташланган эди.

Бугун ишлаб чиқарувчилар бутилкадаги тухумларни таклиф қилишмоқда. Тўғри, унда табиий тухум йўқ. Идиш ичида мисол учун омлет тайёрлаш мумкин бўлган ўсимлик хомашёси бор.

Маҳсулот ловиядан тайёрланади. Унга рапс ёғи ва зираворлар қўшилади. Бундай парҳез тухумлар қандли диабетдан азият чеккан кишилар учун фойдали бўлади. Бундан ташқари, маҳсулотдан болалар озуқасини ҳам тайёрлаш мумкин, чунки тухум гипоаллерген ҳисобланади.

Табиий тухумнинг сунъийсидан асосий фарқи нимада? Сунъий тухумларда калория, А витамини ва оқсил камроқ.  

Маҳсулот таркибида пирофосфатлар бўлиб, у кичик миқдорда истеъмол қилинганида ҳам зарарли. Шундай қилиб, мутахассислар бундай маҳсулотни болалар рационига киритишдан аввал бир неча марта ўйлаб кўришни маслаҳат беришади. Яхшиси аввалгидек табиий товуқ тухумларидан фойдаланган маъқул.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ