Японияда лифтдан фойдаланишнинг ўзига хос қоидалари

Биласизми? 31-05-2018

Япон маданиятида лифтга навбат билан кириш ҳам одамлар зиммасига маълум мажбуриятларни қўяди. Шу сабабли японларда бундай майда нарсаларда ҳам тартиб ва уйғунлик бор ҳамда ҳар бир киши ўз роли ва ўрнини билади. 

Маълумки, япон ахлоқ-одоб қоидалари нафақат аниқ, балки жуда батафсил келтирилади. Одамларнинг бир-бирларига мурожаатлари нафақат жинс, ёш ва жамиятдаги мавқе, балки вазиятга ҳам боғлиқдир. Турмушда ҳеч қаерда ёзилмаган қоидалар кўплаб мавжуд бўлиб, улар муносабатларни икир-чикирларигача тартибга солади. Бир томондан бу мураккаб туюлса-да, бошқа томондан қулай, чунки бош қотириб ўтиришга ҳожат йўқ.

Масалан, лифт. Барча шундай вазиятга тушгани аниқ: лифт томон ошиқаётган бир кишини пойлаб туриш учун лифт эшигини ушлаб туриш керак, бироқ лифтдагилар буни ким қилишини ҳал қилолмайдилар. Оқибатда эшик ёпилиб, лифт томон ошиққан одам қолиб кетади. Японияда бу ҳолатга ҳам қоида мавжуд. Бунинг учун лифт сардори “лавозими” ўйлаб топилган.

Қуйида Японияда лифтдан фойдаланишнинг норасмий қоидалари келтирилган:

Фото: MediaLeaks

1. Агар бўш лифтга биринчи бўлиб кирсангиз, сиз унда лифт сардорисиз.
2. Лифт сардори сифатида бошқарув панели ёнида туриб, барча одамлар лифтга кириб олмагунларича эшикларни очиб туриш тугмасини босиб турасиз ёки эшикларни ушлаб турасиз. 

Фото: MediaLeaks


3. Охирги одам кириши билан эшикларни очиш тугмасини қўйиб юборасиз ва дарҳол эшикларни ёпиш тугмасини босасиз. Бу тугмани эшиклар ёпилмагунча ушлаб турасиз. Агар яна кимдир лифтга кирмоқчи бўлса, эшикларни ёпмай турасиз.
4. Сардор сифатида сиз лифт эшигини лифт тўхтайдиган ҳар бир қаватда ушлаб турасиз. Ушбу операцияни аниқ ва тез бажариш керак ва бунда тезкорлик талаб қилинади.

Фото: MediaLeaks


5. Агар сиз ўз қаватингизга келсангиз, кема сардори каби лифтни охирги бўлиб тарк этасиз. Сиз барча чиқиб кетувчилар учун эшикни ушлаб турасиз.
6. Энди бошқарув панелига энг яқин турган одам сардор бўлади. Янги сардор собиқ сардор лифтни тарк этмагунча тугмани босиб туради.

Фото: MediaLeaks

Умуман олганда, сиз Японияда биринчи марта бўлсангиз ва етарли тажрибага эга бўлмасангиз (ёки тез ҳаракат қилиш сизга унча хос бўлмаса), унда яхшиси лифтга биринчи бўлиб кирманг ва тугмалардан узоқроқ туринг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ