Япониядаги “китобли” хостел

Саёҳат 29-11-2016

Токиода 2015 йилнинг ноябрь ойида Book And Bed хостели очилди. Унинг эгалари ноодатий концепцияга бор эътиборларини қаратишган. Хона ва каравотлар ўрнига китоб жавонларидаги бўлмалар ижарага берилади. У ерда бутун тун  ёки бир неча соат вақт бўлиб, инглиз ва япон тилларидаги 1700 та китобдан биронтасини мутолаа қилиш мумкин.

Ҳар бир бўлма сунъий ёритиш тизими ва ётоқхона жиҳоларига эга бўлиб, бир ёки икки кишилик жавонлар ҳам мавжуд. Одатий хоналар эшиги ўрнига эса пардалар осилган.

Бундай омадли ғоя 2016 йилнинг 2 декабрь куни иккинчи хостелни очишга туртки берди. Бу сафар Киотода шундай ғаройиб муассаса ўз эшикларини очади. Ундаги китоблар коллекцияси жиддий равишда кўпайтирилди – янги хостелда уларнинг сони 5 мингни ташкил қилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ